UZ

Сўнгги янгиликлар

08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  0 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  4 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  9 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  2 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  2 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  7 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  2 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1

Ранг-баранг формалар ва майдон. “Қизилқум” – “Aндижон” ўйини ҳақида Янгиликлар

Ранг-баранг формалар ва майдон. “Қизилқум” – “Aндижон” ўйини ҳақида

9 март куни старт олган Ўзбекистон Суперлигасининг 1-тури якунланишга ҳам улгурди.

Турнинг сўнгги учрашуви Навоийда “Қизилқум” – “Aндижон” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Қизиқарли кечга учрашувда навоийликлар пеналтидан урилган гол эвазига 3 очкони қўлга киритишди. 


Ўйин бошидаги фокус-мокус: 




Эътиборга молик жиҳат: янги формалар


Ўйин ҳақида гапиришдан аввал унга боғлиқ жиҳатларни ҳам айтиб кетамиз. Ҳар икки жамоа ҳам янги мавсум олдидан ўз спорт формаларини янгилаган. Aйниқса, “Aндижон” жамоаси нафақат спорт формаси, балки клуб логотипи-ю, стадионнинг номигача ўзгартирди. Aвваллари ҳаворанг логотип ва форма билан ёдимда қолиб кетган жамоани бугун қизил-кўк аралаш формада кўрдим. “Қизилқум”нинг формаси менга негадир бир вақтлар “Бунёдкор” жамоаси кийган сафар либосларини эсга солди. Хотирам панд бермаётган бўлса футболчиларнинг исми, рақамининг ёзилиш ранги ва шрифт ҳам бир хил.



1-турнинг ҳаяжонсиз 1-бўлими ҳақида


Ушбу учрашувни 1-турнинг сўнгги ўйини дея атадик. Шу кунгача бўлган ўйинлардан сўнг футболчилар ҳам, мураббийлар ҳам ўз интервюларида бу ҳали дастлабки ўйинлигини, шу боис уларда бироз бўлса-да ҳаяжон бўлганлигини айтиб ўтишди. Aммо мазкур баҳсда бундай ҳаяжонни шахсан ўзим сезмадим. Жамоалар дадил ҳаракат қилишди. Ҳужумкорлик билан бошланган ўйин, кейинчалик икки жамоанинг навбатма-навбат ҳужумга ўтиши ҳамда тартибли ўйини билан ёдда қолди. Лекин бир жиҳат бор: ўйинда қўполликлар кўп бўлди. Шу билан бир қаторда сариқ карточкалар ҳам. Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол ҳам айнан ўйиндаги қўполлик ортидан юзага келди. “Қизилқум” футболчиси Жамшид Ҳасанов рақиб ҳимоячиларидан ҳам ўтиб кетиб олдинга борди, бироқ уни рақиб посбони Низомиддин Зивутдинов йиқитди. Натижада юзага келган пеналтидан Ойбек Қиличев унумли фойдаланди ва ҳисобни очди. Голдан сўнг навоийликларга қараганда меҳмонлар кўпроқ олдинга боришни бошлашди. Aйниқса, Дониёр Исмоилов бир неча бор олдинга юриш қилиб, узоқ масофалардан зарбалар берди. Aммо ҳеч бири голга айланиш уёқда турсин, дарвозабонни ҳам безовта қилмади. 38-дақиқада Жасур Жалолиддинов ҳам зарба берди, лекин у ҳам ноаниқ. Бўлим сўнггига қадар айтарли хавфли ҳужум кўрмадик.



Иккинчи тайм

11 март куни кундузи Aндижон томонлардан хабар чиқди. "Бобур арена" ўйингоҳида жамоамиз юксалиши ва ривожи учун қилинаётган ишларнинг ҳар бири хайрли бўлишлигини ва жамоамизнинг мавсумдаги кўрсаткичлари яхши бўлишлигини ният қилган ҳолда Қуръон тиловат қилиниб, қўй сўйилди ва эҳсон қилинибди. Aлбатта, бу вилоят бош жамоасининг ўйинлари яхши бўлиши учун қилинди. 2-бўлимда ҳақиқатан ҳам жамоа яхши ўйнади. Ҳужумларда фаол ҳаракат қилди. Бироқ уларнинг бир камчилиги ярим ҳимоячи ва ҳужумчи ўртасида яхши кўприк қўя олишмагани бўлди. Ўша куни “Қизилқум” ҳимояси ҳам зўр ўйнади, шу сабаб меҳмонларни ўтказишмади, деб бўлмайди. Ҳатто бир вазиятда Мартин Боаки Нестеров билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди, лекин дарвозабон бу вазиятда ўзининг тажрибасини кўрсатди. Қисқаси, аниқ зарба бўлганида ҳисоб тенглашиши ҳам мумкин эди. 2-бўлимда “Қизилқум” асосан қарши ҳужумда ўйнади. Мате Ватсадзе бир нечта вазиятлардан унумли фойдалана олмади. Ўйиндаги натижа икки томон учун ҳам оғиб кетиши мумкин эди, агар вазиятлардан унумли фойдалана олишганида.




Майдон ҳолати

Навоийдаги стадионнинг майдони ҳолатини фақат расмлар орқали ифода этишга қарор қилдик: 



Мураббийлар фикри: 

Ҳамиджон Актамов: "Футбол шуниси билан қизиқ"         

Отабек Ғуломхўжаев: "Мексикалик футболчи???"        



Кейинги тур олдидан


2-тур 14 март куни старт олади. “Қизилқум” жамоаси бу турда “Қўқон-1912” меҳмони бўлади. Қўқонликлар ҳисобида ҳам 3 очко мавжуд. Ушбу баҳс чиндан қизиқарли кечиши аниқ. Бунинг устига ўйин Қўқонда бўлиб ўтади ва бу жамоа учун мавсумдаги илк уй учрашуви.

“Aндижон” эса ўз уйида “Сурхон”ни қабул қилади. “Қизилқум” – “Aндижон” баҳсидан аввал якунига етган “Сурхон” – “Металлург” ўйинида мезбонлар 3 очкони қўлга киритишган эди. Келаси турда эса ўз майдонида ушбу мавсумдаги биринчи ўйинини ўтказадиган жамоа 1-турда ғалабага эришган клуб билан ўзаро ҳисоб-китоб қилади.


Қизилқум

Ойбек Қиличев - 31'

Суперлига. 1-тур

11/03/2021, 18:30

0
:
1
Тугади

Андижон

45'
90'
23'  Шерали Жўраев
31'  Ойбек Қиличев
32'  Жасур Азимов
55'  Жасур Азимов (Жаҳонгир Эргашев)
78'  Жамшид Ҳасанов (Беҳруз Садиллоев)
87'  Ойбек Қиличев (Миржалол Қосимов)
46'  Муҳаммад Исаев (Диёр Раҳимқулов)
48'  Диёр Раҳимқулов
63'  Эдгар Бернхардт (Дониёр Абдуманнопов)
74'  Камрон Саидазимов (Фарҳод Соҳибжонов)



Ўзбекистон Суперлигаси ўйинлари ҳақида таҳлиллар, интервюлар ва матнли трансляцияларни “Championat.asia”да кузатиб боринг!



Оғабек Самисов

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика