Қурбон Бердиев Россия терма жамоасини бошқариш учун асосий номзод

Aziz Tukhtamuradov
17 июл 2021, 09:17
Мураббий Қурбон Бердиев Россия футбол иттифоқи вакиллари билан музокара ўтказади.

68 ёшли мутахассис бунинг учун Алматидан Москва шаҳрига учиб борди. 

У айни пайтда футбол бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийлиги учун асосий номзод сифатида эътироф этилмоқда. 

Маълумот учун, Бердиевнинг сўнги иш жойи "Рубин" бўлганди. У 2019 йилда клубдан кетган ва шундан бери мураббий сифатида ишламаган.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Sports.ru