UZ

Сўнгги янгиликлар

03:34Испания Кубоги. "Барселона" камбэк амалга оширди ва финалга йўл олди  109 03:03АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда яна дуранг қайд этди  11 03:00Olamsport: "Катта Дубулға"да қатнашадиган дзюдочимиз, Денис Истомин Қозоғистондаги турнир иккинчи даврасида ўйин ўтказди  0 02:46А Серия. "Милан" 97-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди, "Рома"да қийин, "Аталанта"да йирик ғалаба  0 02:35Шомуродов 82 дақиқа ҳаракат қилган баҳсда "Женоа" "Самдория" билан дуранг ўйнади  61 01:47Гризманн кетма-кет учинчи ўйинда ҳам захирада қолиб кетди  1 00:55АПЛда кутилмаган натижалар. "Астон Вилла" аутсайдерга мағлуб бўлди, "Лестер" дуранг ўйнади  0 00:34А Серия. Драматик тарзда кечган "Сассуоло" - "Наполи" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  2 00:21АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  11 23:58А Серия. "Аталанта", "Рома" ва "Милан"нинг бугунги ўйинлар учун асосий таркиблари маълум бўлди  2 23:21Хабиб: "ММАдан зерикдим, катта футболдан таклифлар бор"  6 22:56"Манчестер Юнайтед"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 22:26"Жомбой" назорат учрашувида Про лига дебютантини мағлуб этди  0 22:24"Янгиер" назорат учрашувида "Рубин"ни мағлуб этди  1 22:20Шунчаки тавсия! UFC’да қатнашиш учун жаҳаннамдан қайтган, Ироқда кураш олиб борган ва ғалабаларини вафот этган дўстларига бағишлаган жангчи ҳақида  6

Қўшиқнинг фонограммаси яхшими ёки жонлиси?! Янгиликлар

Қўшиқнинг фонограммаси яхшими ёки жонлиси?!

Суперлига клублари янги мавсумга тайёргарликни аллақачон бошлаб юборишган.

Кимдир ўз вилоятида, кимдир Тошкентда. Яна кўплаб клубларимиз бугун старт олган "Фарғона вилояти ҳокими Кубоги-2021"да иштирок этиш учун Фарғона шаҳрига етиб боришган. Ўзбек клублари ичида биринчи бўлиб амалдаги чемпион "Пахтакор" хориж йиғинига йўл олди. "Шерлар" 21 январь куни Дубайга учиб кетишган. Жамоанинг хориж йиғинига учиб кетган делегация таркибини кўрганимдан сўнг бир жиҳат эътиборимни тортди. Бу жиҳат деярли барча клубларимизга тегишли бўлгани учун ҳам бугун унга тўхталиб ўтмоқчиман.

Футболда майда нарсалар бўлмайди. Бу жумлани ҳар доим ҳамма айтади, лекин кўп ўринларда амал қилинмайди. Исталган клубни мухлислар ва ОАВ билан матбуот хизмати боғлаб туради. Бир клубнинг фаолият жараёнида бошқа ходимлар каби матбуот хизматининг ҳам ўрни бор. Афсуски, кўплаб клубларимизда уларга жиддий эътибор қаратилмайди. "Пахтакор" сўнгги йилларда ўз матбуот хизмати ходимларига керакли техникаларни олиб берди, ҳар ҳолда аҳвол 5-6 йил аввалгидан яхшироқ. Лекин, нима учундир Дубайдаги йиғинга на матбуот котиби ва на клуб фотографи олиб кетилмади. Бу ўзбек клублари учун бегона бўлмаган ҳолат.

"Пахтакор" БААдаги йиғинни 5 февралга қадар давом эттиради. Тошкентнинг бошқа бир жамоаси "Локомотив" ва Навоийнинг "Қизилқум" клублари 28 январдан 12 февралгача Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказишади, ҳар икки клуб у ерга биргаликда чартер рейсда йўл олади. Олмалиқнинг АГМК жамоаси 7-8 февралдан 20-21 февралгача Дубайда йиғин ўтказади. Бундан ташқари, Наманганнинг "Навбаҳор"и ҳам Туркияда йиғин ўтказади. Балки, яна қатор клубларимиз ҳам тайёргарлик учун хорижга чиқишлари мумкин. Ўзи умуман хорижда йиғин ўтказиш нима учун зарурлиги алоҳида мавзу ва бу мавзуга кейинги сафар тўхталишга ҳаракат қиламиз. Бугунги мавзу эса клубларнинг ўз матбуот хизмати ходимларини камида икки ҳафта давом этадиган чет элдаги йиғинга нима учун олиб кетмасликлари ҳақида эди.


Хориж мамлакатига бориб машғулот ва ўртоқлик ўйинлари ўтказиб келиш учун кичкина сумма сарфланмайди. Аммо, шунча ҳаражат қилган клубларимиз негадир икки нафар ходим (матбуот котиби ва клуб фотографи)ни олиб кетишмайди. Ваҳоланки, айнан улар жамоанинг йиғинидан суратлар ва жонли репортажларни мухлислар ва оммага етказиб туришади, агар олиб кетилса. Эътибор берган бўлсангиз, операторни санамадим. Чунки, ҳар бир клубда оператор бош мураббийнинг муҳим ёрдамчиларидан ҳисобланади. Машғулотлар ва назорат ўйинларини тасвирга тушириб, уларни таҳлил қилиш жараёнида мураббий айнан операторнинг хизматига таянади. Шу сабаб оператор ҳар бир сафарга ҳеч қандай эътироз ва истисноларсиз олиб кетилади. Ваҳоланки, ўша клуб (мураббий)га ишлайдиган оператордан ташқари, матбуот хизматида ҳам алоҳида оператор бўлиши лозим. Клубга ишлайдиган тасвирчи ўз ишларидан ортмайди одатда. Қўшимча яна икки кишининг ҳаражатлари катта сумма бўлмайди. Айрим клубларимиз ҳатто хориждаги йиғинидан телефонда олинган расмларни жойлашади, олдин жойлашган ҳам. Ахир, бу уят-ку. Профессионал клуб мақомига ҳеч қанақасига тўғри келмайди. Клубларимиз кўникиб кетишган, маъмур ёки техник ходимлардан бири телефонига расмга олиб бу ердагиларга жўнатиб юборади ва мухлислар смартфонда олинган суратларни "маза" қилиб томоша қилиб ўтиришади. Қачон профессионал мақомга етишамиз, қачонки ҳамма ўз ишини қилса. Алини ишини Вали ҳам қилиб кетавермаса.

Шу ўринда Европанинг топ клубларидан мисол келтирмоқчи эмасман. Бу жуда баланд марра бўлиб қолади. Охирги йилларда ўз кўзим билан кўрган икки рус клуби "Зенит" ва "Спартак" мисолида бу жиҳатга янада аниқроқ тўхталиб кетишни маъқул билдим.

2016 йил Қатарда U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтган ва унда Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "C" гуруҳида Жанубий Корея ва Ироқдан сўнг учинчи бўлганди. Ўша мусобақани бевосида Доҳадан ёритиш мақсадида "Championat.asia" асосчиларидан бири Нодирхўжа Юлдашев билан бирга боргандик. Ўйинлар йўқ куни эса "Эспайр" ("Aspire") академиясида Россиянинг "Зенит" ва Қатарнинг ўша пайтдаги "Лахвия" (ҳозир 3 клуб қўшилиб "Ал Дуҳайл"га айланган) клуби ўртасидаги ўртоқлик ўйинига ташриф буюрганмиз.

Юқоридаги суратда орқа фонда "Зенит" матбуот хизматининг камералари турибди. Ўшанда улар ўз жамоаларининг ўйинини ютуб ("youtube") каналларида жонли трансляция қилишган.


Бу ерда эса "Зенит" матбуот хизмати ходимлари ва фотографини расмга олиб қўйган эканман. Кўряпсизми, матбуот хизмати ходимлари ва фотограф тўла "қуролланган" ҳолда хориж йиғинига келган ва жамоанинг ҳар бир қадамини имкон қадар максимал даражада ёритишмоқда.


2019 йил БААда Осиё кубоги-2019 беллашувлари бўлиб ўтганди. Ўшанда Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси нимчорак финалда Австралияга пенальтилар сериясида имкониятни бой берганди. Ўшанда ҳали гуруҳ баҳслари давом этаётган пайтда Тошкентнинг "Локомотив" клуби Дубайда йиғин ўтказганди. 2019 йилнинг 16 январь санасида "Локомотив" ва Россиянинг "Спартак" клублари ўртасидаги ўртоқлик ўйинига "Championat.asia" жамоаси билан боргандик.

Айнан мана шу жойда "Спартак" - "Локомотив" баҳсини жонли трансляция қилишга тайёргарлик олиб борилмоқда, зарур техникалар созланяпти. Бу вақтда ҳали "Спартак" ўйин ўтадиган майдонга етиб келмаганди.


Мана "Спартак"  клуби стадионга етиб келган пайт ва жамоа билан бир эмас, икки нафар фотограф ҳам автобусдан тушиб келган.


Матбуот хизмати ходимлари ва операторлардан ташқари икки нафар фотограф ҳам клуб билан бирга хориж йиғинига келган. Уларга яратиб берилган шароитлар ҳам аъло даражада.



Юқоридаги суратлардан икки рус клубининг ўз матбуот хизматига қай даражада эътибор бериши ва уларга яратиб берадиган шароитлари ҳақида қисман бўлса-да тушунча пайдо бўлди. Хўш, ўзбек клублари бу нарсага қачон жиддий эътибор қаратишади. Қачон хориж йиғинларига матбуот котиби ва клуб фотографини олиб кетишни бошлашади. Бу барча клубларимизга тегишли эмас, фотографларини четга ҳам олиб кетадиган жамоаларимизга раҳмат айтиб қоламиз. Олиб кетмайдиганларга эса бу масалага жиддий қарашларини сўраб қоламиз. Зеро, шунча ҳаражат қилиб мамлакатдан ташқарида йиғин қилаётганингизни телефонда олинган суратлар билан мухлисларга улашманг, бу жуда уятли ҳолат. Олиб кетинг матбуот хизматидаги ходимларингизни. Жонли ёритиш барибир яхши. Қўшиқни ҳам фонограммасини яхшими ёки жонлиси?!

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +14   

Фикрлар

+15   
23 янв 19:05:52
Draxler
Puli bor klubla matbuot xizmatiga 7-8, ortacha klublarimiz 4-5 xodim oliwi wart! Davlatimizi klublaga biz muxlislaga qizu bogani uchin futbol pul ajratafi. Bula pressa normal waroit qiliwi wart! Wart!

Paxtakor Nasaf AGMK Navbahor Loko pressaga 7-8 xodim olib xaqiqi mediyaga aylantiriwi wart! Yetar endi nomiga bitta matbuot kotibi iwlatib yuriw professional boliw kere baratopkurlar
+6   
23 янв 19:02:27
Сидней 2015
Жуда долзарб мавзу бўлибди. Сафарга умуман керакмас ,фақат томошага борадиган туристлар ҳам боради клубларда. Чунки улар палончилар.....
+6   
23 янв 19:01:44
Draxler
Tolibjon zor mavzuni kotaripsiz klublarimiz ozi davlati pulini yeydi. Muxlisla uchun futbol. Wuchunam klubla pressaga etibor qaratiwga xama joyga olip yuriwga majbur. Muxlisla esa pressadan xabardor bop turadi.
+4   
23 янв 18:58:58
Realmadrid.
Zor ciqipdi
+1   
23 янв 19:08:15
Jch 2022
Bu maqoladan shuni tushundimki ertaga boladigan paxtakor zenit oyinini zenitni yutube kanalida korsak bolar ekan.
   
26 янв 07:21:28
Aziz Rahmon
Фотографлар йигинга борса мураббийу футболчиларни кайф сафода юрганини оммага етказиб куйиши мумкин. Эшитганмиз мурвббийларни канчалик мaзa килишлрини
   
25 янв 12:49:16
Admiral
Draxler фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Tolibjon zor mavzuni kotaripsiz klublarimiz ozi davlati pulini yeydi. Muxlisla uchun futbol. Wuchunam klubla pressaga etibor qaratiwga xama joyga olip yuriwga majbur. Muxlisla esa pressadan xabardor bop turadi.
Мажбур эмас бу клубни ички иши. Тшунаман ишсиз когансиз
   
25 янв 12:47:35
Admiral
Ишсиз коган фотографлар бош кутаришябди draxler жаноблари шулардан биттаси
   
23 янв 20:18:34
C-19
Boshqa iw topurlarin.
   
23 янв 19:53:14
fc Surxon
Buni sababi oddiy UEFA talabi juda kuchli
   
23 янв 19:37:27
Max Khasanov
Yechim oddiyku: klubga aloqasi bo'magan mustaqil matbuot vakillari boringlar, klublarni faoliyatini tanqidiy yoritinglar, kamchiliklarni ko'rsatinglar masalan paxtakor loko agmk dubay yoki antalyada qaysi restoranda xalqni qancha pulini isrof qilib kekirib tamaddi qilib o'tirganini xalqqa ko'rsating, keyin o'wa klublar o'zini kamchiliklarini yopib turish va matbuotda soxta ijobiy imidj yaratish uchun klub matbuot xizmatiga kottaro pul sarflay boshlaydi. qarabsizki, bu safar dubayga borolmay qolib ketgan falonchi muxbir tanishlariz, keyingi safar voronejga borvolib to'yguncha selfi qiladi.
Hazilni yig'ishtirib qo'yib gapirse, mutbuotsiz ham futbolimizda ish qalashib yotibdi, 2ta rasmchini dubayga lagerga jo'natgandan ko'ra, o'sha 2-3ming dollar pulni uzoq joylarda futbol sharoit yaratishga sarflash foydaliroq.
xalq hisobiga kun ko'radigan bunaqa yangi O'zbek millionerlarini turistik joylardagi "o'quv-mashg'ulot" deb atalgan hordiq chiqarishi muhlislarga qiziq emas. Muhlislar ishlab soliqqa pul yig'ishi kerak , wtobi o'sha biz to'lagan soliqlardan bunaqa tekinxo'r futbol tizimini boqish uchun.
   
23 янв 19:16:11
Nasaf _1
ular dam olishga borishadi va fotograflar ularni dam olishiga xalaqt beradi ............. Arpa uni bahona shug‘ullanadigan yaxshi kulub uzbda ham shug‘ullanib zor o‘yin qilaveradi Nasaf kabi Nasaf oldin borardi Antalyaga mana 4 yildan buyon bormayapti o‘shani pulini akademiya ga yoki maydon chimiga ishlatsa zor bo‘lardi yoki 4 ijdiy digital kameradan 4 dona olib maydonidan olib boriladigan translyatsiya ga joziba bersa biz ham muhlislar xursand bo‘lardik togride o‘rin ololmayapsanmi hech bo‘lmasa zor o‘yinini tvda muhlislaringa korsat
   
23 янв 19:12:43
Tomboy Bekorchi
Hurmatli jurnalist, siz o'ylaysizki, bizning klublarimiz Turkiyaga, Dubayga pul yuvish, obnalichka qilish uchun borushadi
-1   
23 янв 19:16:10
Nasaf _1
ular dam olishga borishadi va fotograflar ularni dam olishiga xalaqt beradi ............. Arpa uni bahona shug‘ullanadigan yaxshi kulub uzbda ham shug‘ullanib zor o‘yin qilaveradi Nasaf kabi Nasaf oldin borardi Antalyaga mana 4 yildan buyon bormayapti o‘shani pulini akademiya ga yoki maydon chimiga ishlatsa zor bo‘lardi yoki 4 ijdiy digital kameradan 4 dona olib maydonidan olib boriladigan translyatsiya ga joziba bersa biz ham muhlislar xursand bo‘lardik togride o‘rin ololmayapsanmi hech bo‘lmasa zor o‘yinini tvda muhlislaringa korsat
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика