"Қизилқум" Туркияда йиғин ўтказади
18 янв 2021 14:46
Янгиликлар
"Олтин изловчилар" 13 январь куни Ҳамиджон Актамов бошчилигида йиғинга киришишган. Жамоани кимлар тарк этгани ва кимлар қолгани ҳақида олдинроқ хабар берган эдик.
“Қизилқум” янги мавсумга тайёргарликни бошлади
Бундан ташқари, жамоанинг собиқ легионерлари Элгужа Григалашвили ва Мате Ватсадзе ҳам "Қизилқум"га қайтишди. Лекин, клуб бу ҳақда ҳали расман эълон қилмади.
Элгужа ва Мате "Қизилқум"га қайтмоқда
Навоийликлар 21 январдан йиғинни Тошкентга кўчиришади. Бир ҳафта пойтахтда машғулотлар олиб борилганидан сўнг 28 январь куни клуб чартер рейсда Туркиянинг Анталия шаҳрига учиб кетади. Анталиядаги йиғин 12 февраль санасига қадар давом этади. У ерда ўтказиладиган назорат ўйинларида Актамов шогирдларига қайси жамоалар рақиб бўлиши ҳозирча аниқ эмас.
Олдинроқ, Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси ҳам 28 январь - 12 февраль кунлари Анталияда йиғин ўтказиши ҳақида хабар бергандик. Ҳар иккала клуб Анталияга чартер рейсда бирга учишади.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" ўтган мавсумни Суперлиганинг 11-поғонасида тугатган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Фикрлар