UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35"Локомотив" 9 йилдан буён мезбон мақомида "Қўқон-1912"ни юта олмаяпти  0 08:09Суперлига. Бугун "Сўғдиёна" ОКМК билан ўйнайди, "Насаф" "Динамо"га қарши  0 08:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0  46 02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  32 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  284 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  4 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   0 00:40Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади"  1 00:38Мирко Йеличич: "Жасур Яхшибоев? Бу ҳолат мен учун ҳам тушунарсиз"  5 00:38ЕЧЛ. Хаверцнинг 89-дақиқада пенальтидан урган голи "Арсенал"ни "Байер"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  21 00:28Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳга янги чим ётқизиш ишлари бошланди  3 00:03Андрей Шипилов: "Қўқон-1912" энг ёши катта жамоа? Гапингиз тўғридир. Лекин мен паспортга қарамайман"  3 23:06Эден Азар ВАРни бекор қилиш тарафдори  7 22:32Бруну Фернандеш "Арсенал"га ўтиши мумкин  5 22:05Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" 0:0   2

"Пахтакор" Дубайга жўнаб кетди, таркибда Сергеев йўқ Янгиликлар

"Пахтакор" Дубайга жўнаб кетди, таркибда Сергеев йўқ

Айни пайтда клубларимиз янги мавсумга тайёргарликни давом эттиришмоқда.

Бугун Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ўзбек клубларида ичида биринчи бўлиб хориж йиғинига йўл олди.

Олдинроқ клуб матбуот хизмати хабар берганидек, ушбу йиғин 21 январдан 5 февралга қадар БААнинг Дубай амирлигида ташкиллаштирилади. Йиғин давомида учта назорат баҳси ташкил этилади. Ўйинлар Россиянинг номдор клублари "Зенит" ва "Спартак", шунингдек, Латвиянинг "Рига" жамоасига қарши ўтказилади. Беллашувлар мос равишда 24 ва 30 январь, 3 февраль кунлари бўлиб ўтади. "Зенит" билан баҳс "Над Ал Шеба", кейинги икки учрашув эса "Жебел Али" мажмуаси майдонида ўтказилади. Ўйинлар Тошкент вақтида келтирилган.

Йиғин мобайнида "шерлар" Дубайдаги "Гранд Хаятт" меҳмонхонасида истиқомат қилиши мўлжалланган.

24 январь, 12:00, "Над Ал Шеба"

"Пахтакор" - "Зенит" (Санкт-Петербург)

30 январь, 17:00, "Жебел Али"

"Пахтакор" - "Спартак" (Москва)

3 февраль, 17:00, "Жебел Али"

"Пахтакор" - "Рига" (Латвия)


Йиғинда иштирок этадиганлар рўйхати

Дарвозабонлар - Элдор Суюнов, Санжар Қувватов, Азиз Исақов.

Ҳимоячилар - Шерзод Аъзамов, Ҳожиакбар Алижонов, Фарруҳ Сайфиев, Акром Комилов, Анзур Исмоилов, Марлен Чобанов, Шаҳзод Азмиддинов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Егор Кримец.

Ярим ҳимоячилар - Одил Ҳамробеков, Владимир Козак, Сардор Собирхўжаев, Драган Черан, Аброр Исмоилов, Асад Собиржонов, Диёр Холматов, Ҳожимат Эркинов, Ҳумоюнмирзо Иминов, Руслан Розиев, Шерзод Темиров.

Ҳужумчилар - Эрен Дердийок, Пўлатхўжа Холдорхонов, Улуғбек Ҳошимов.


Мураббийлар штабига узоқ йиллардан бери юртимизда ишлаб келаётган Мирко Еличич келиб қўшилганини таъкидлаб ўтамиз. У "Пахтакор"да фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Бош мураббий - Питер Хюистра.

Мураббийлар - Гоча Ткебучава, Ласло Ямбор, Мирко Еличич, Анвар Рашидов.

Техник директор - Собир Ходиев.

Спорт директори - Жаъфар Ирисметов.

Шифокор - Умид Баҳромов.

Массажчилар - Шавкат Ерёмин, Виталий Сизов.

Тасвирчи - Ҳожиакбар Шарапов.

Илмий ходимлар - Юрий Сиянов, Сергей Малаштан.

Маъмурлар - Достон Толибжонов, Шоюнус Шоқодиров.


Кўриб турганингиздек, БААга 27 нафар футболчи кетган ва улар орасида ҳужумчи Игорь Сергеев йўқ.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика