UZ

Сўнгги янгиликлар

06:30Сергей Лушчан: "Омадимиз келиб мағлубиятдан қутулиб қолдик. Жамоанинг 40% йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга келиб қўшилди"  0 03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  0 00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  1 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0 23:14Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди  110 23:05Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"  8 22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  13 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  4 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  34 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  17 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  76 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  14 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1

Қўқонда чемпионлар муносиб кутиб олинди! Янгиликлар

Қўқонда чемпионлар муносиб кутиб олинди!

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидаги ғалабаси ,бутун ўзбек ҳалқига жуда катта қувонч олиб келди.

29 январь куни Қўқон шаҳрида қаҳрамонлар муносиб тарзда кутиб олиндилар. Терма жамоамизнинг ғалабасига Фарғона вилоятининг 8 нафар фарзанди ўзининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар. Қўқон шаҳри ва атроф туманларидан кўплаб мухлислар ўзлари севган футболчилар Акромжон Комилов, Ойбек Рустамов ҳамда Достонбек Турсуновларни кутиб олишди.

Кутиб олиш тадбирлари Фарғона вилоятининг чегарасидан бошланди. “Қўқон-1912” футбол клуби вице-президенти , бош директори Бахтиёржон Толипов, футболчиларнинг яқин қариндошлари ҳамда “Қўқон-1912” жамоасининг “Содиқ мухлислар клуби” аъзолари ва бошқа кўплаб юртдошларимиз футболчиларни вилоят чегарасида карнай-сурнай садолари остида олқишлар билан кутиб олдилар. Дастлаб Акромжон Комиловнинг “Малибу”си кўринди. Сўнгра бирин-кетин Ойбек Рустамов ва Достонбек Турсуновлар , президентимиз томонидан совға қилинган “Малибу” автомобилларида етиб келдилар. Айниқса футболчиларнинг ота-оналари бундай манзарани кўриб кўзларини севинч ёшларидан тийиб туролмадилар.

Футболчилар мухлислар қуршовида Қўқон шаҳри томон йўлга тушишди.

Қўқон шаҳар ҳокимиятига қарашли мажлислар залида Осиё чемпионларининг мухлислар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда “Қўқон-1912” футбол клуби бош директори Б Толипов сўз олиб футболчиларни “Қўқон-1912” футбол клуби ва барча Қўқонликлар номидан қизғин табрикладилар.

“Сизлар миллионлаб футболсевар Ўзбекистонликлар юрагидан ўрин олдингиз. Сиз кўрсатган жасорат ўзбек ҳалқининг ҳеч кимдан кам эмаслигидан , ўзбек йигитлари кўп нарсаларга қодир эканлигидан далолат бўлди. Сизлар ўзбек футболининг ҳақиқий қаҳрамонлари бўлдингиз. Биз ишонамиз келажакда сизлар билан жаҳон чемпионатларида албатта иштирок этамиз” –деди Б Толипов.

Учрашувга йиғилган мухлислар ҳам футболчиларга ўзларининг чексиз миннатдорчиликларини изҳор қилдилар. Ўз навбатида Акромжон Комилов ҳамда Ойбек Рустамовлар ҳам камтарона хизматларини муҳтарам юртбошимиз томонидан юксак эътироф этилганидан жудаям хурсанд эканликларини яширмадилар. Бундай юксак эътирофга муносиб фарзанд бўлиш учун келажакда ҳам тинмай меҳнат қилишга , ватанимиз байроғини жаҳон чемпионатларида ҳам хилпираши йўлида бор куч ғайратларини ишга солишга ваъда бердилар. Учрашув жудаям кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

Шундан сўнг футболчилар мухлислар қуршовида ўз уйлари томон йўлга тушдилар. Қўқон шаҳридаги Комиловлар хонадонида Акромжоннинг келиши ҳақиқий байрамга айланиб кетди.

“Қўқон-1912” аъзоси Ойбек Рустамов яшайдиган Учкўприк туманидаги Олмурод қишлоғида эса ҳақиқий тўй бўлди десак янглишмаймиз.

Кутиб олиш тадбирларидан олинган суратларни кўриб ўзингиз бунга гувоҳ бўлинг.

Рейтинг: +49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика