UZ

Сўнгги янгиликлар

16:33"Манчестер Сити" икки кунда иккита ўйин ўтказади. Қандай қилиб?  4 16:26Родри тўлиқ машғулотларга қайтди  0 15:59Чин инсонийлик намунаси: Грилиш онасини йўқотган оилага ёрдам берди ва мухлисларга мурожаат қилди  1 15:35"Реал" собиқ устози Қатар терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланди  10 15:12Мухлислар билан тўлган, "Навбаҳор" "Оқ-тепа" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 14:46"Шўртан" Ғузорда бир киши кам қолган "Олимпик"ни йирик ҳисобда доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:29Салиба "Арсенал"нинг ПСЖдан учралган мағлубиятига баҳо берди  3 14:06Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади  5 13:34Руни: "Умид қиламанки, "Арсенал" ЕЧЛда ғалаба қозонади. Бунинг учун ишонч ва сабр керак"  3 13:05Погба ЖЧ-2026да ўйнамоқчи  0 12:39"Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 12:18Роналду ва Месси бир вақтда Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди  11 11:50Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубогига жўнаб кетди  0 11:29Саудия Арабистони клуби Винисиус ва Анчелотти учун 800 млн евро ажратиб қўйди  2 10:50Симоне Инзаги: «Нима учун Мхитаряннинг голи инобатга олинмаганини ҳали ҳам тушунмаяпман»  39

Қўқон шаҳрида янги спорт мажмуаси барпо этилди Янгиликлар

Қўқон шаҳрида янги спорт мажмуаси барпо этилди

Теглар :  ҚўқонФутзал
Мамлакатимизда спортга бўлган юксак эътибор кўплаб юртдошларимиз руҳлантирмоқда.

Бугунги кунда Республикамизнинг қайси гўшасига борманг, бир-биридан чиройли бўлган спорт мажмуаларини кўриб ҳавасингиз келади.

Ўзбек футболининг ватани бўлмиш – Қўқон шаҳрида қад ростлаган яна бир спорт мажмуаси фикримизга исбот бўла олади. Қўқонлик тадбиркор Шавкат Шарипов ўз маблағлари эвазига 1,5 гектар майдонига эга бўлган  “Аҳмадхон” спорт мажмуасини қуриб битказди. Ушбу мажмуа жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган барча қўлайликларга эга эканлигини айтиш ўринли. Бу ерда ечиниш-кийиниш, ювиниш, дам олиш хоналари мавжуд. Ушбу мажмуа Қўқон шаҳри Фурқат кўчаси Ёшлар боғи ҳудудида жойлашган бўлиб, бу ерда бир вақтнинг ўзида 100 дан ортиқ спортчилар шуғулланиш имкониятига эга. Юқори малакага эга бўлган мураббийлар 30 турдан зиёд спорт турлари бўйича машғулотлар олиб боришади.


Ушбу мажмуа Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллиги учун ўзига хос совға десак, муболаға бўлмайди.

— Юртимизда спортга бўлган мана шундай эътиборни кўрган ҳар қандай одам илҳомланиб кетиши аниқ, дейди тадбиркор Шакват Шарипов. – Буларнинг барчаси ҳукуматимиз ва шахсан Президентимизнинг тадбиркорларга кўрасатаётган юксак эътибор ва ғамхўрликларнинг меваси дейиш мумкин. Мақсадим Ўзбекистон спортнинг ривожланиши учун ўзимнинг ҳиссамни қўшиш. Умид қиламанки, мажмуамизда шуғуллаётган спортчилардан келажакда жаҳон ва Олимпиада чемпионлари етишиб чиқади.

Яна шуни қўшимча қилиш керакки, мажмуада 20 кишига мўлжалланган меҳмонхона ва овқатланиш учун ҳам шароитлар яратилган.

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика