“Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашуви Навоийга кўчирилди

Narzulla Saydullayev
5 мар 2018, 11:52
Жорий йил 8 март куни соат 20:00 да Суперлига 2-тур ўйинлари доирасида “Қўқон-1912” – “Қизилқум” ўртасидаги учрашув “Қўқон-1912” стадионида ўтказилиши кўзда тутилган эди.

Янги мавсум олдидан “Қўқон-1912” стадиони Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг амалий кўмаги билан тўлиқ таъмирланди.   Лекин стадион майдонининг чимлари февраль ойида об-ҳавонинг совуқ келганлиги сабабли етарли даражада ўсиб етилмади.

Шу сабабдан "Қўқон-1912" жамоаси Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасига мазкур учрашувни “Қизилқум” футбол клубининг стадионида ўтказилишига рухсат берилишини сўраб мурожаат қилди.  ПФЛ ушбу мурожаатни қондирди ва 2-тур доирасидаги учрашув Навоий шаҳрига кўчирилди.

Навоийдаги "Ёшлар" спорт мажмуаси

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz