UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

"Қўқон-1912": Ўзини кўрсатаётган ёшларимиз Янгиликлар

"Қўқон-1912": Ўзини кўрсатаётган ёшларимиз

Барчага маълумки, Қўқон футболи ёш иқтидорли футболчиларни тарбиялаш борасида етакчилардан бири сифатида эътироф этилади.

Якунига етган мавсумда бу яна бир бор ўз исботини топди.

Ушбу мавсумда жамоамиз сафида уч нафар ёш футболчи Олий лигадаги дебют учрашувини ўтказишди.

2015 йили ёшлар лигасидаги ўйинлари орқали мухлис ва мутахассислар эътиборига тушган Иқбол Маликжонов учун жори йил омадли ўтди, десак муболаға бўлмайди.



Ёш футболчимиз Олий лигада дебют учрашувини ўтказди. Қолаверса, Фарғонада ўтказилган “Универсиада-2016” мусобақасида кумуш медалга сазовор бўлди.

Яна бир ёш футболчимиз Ойбек Рустамов ҳам 2016 йилни бир умр эслаб юрса ажаб эмас. Сабаби, 19 ёшли ҳимоячимиз ҳам якунига етган мавсумда Олий лигада дебют қилди. Бундан ташқари, Жасур Абдураимов бошқарган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан бирга Осиё чемпионатида иштирок этди.



Ўтган йили ўринбосарлар таркибида ёрқин ўйин намойиш этган Аваз Маматхўжаев ҳам бу йил элитада деюбт қилишга муваффақ бўлди. Биринчи давра якунланиш арафасида Олий лигадаги биринчи учрашувини ўтказган ёш футболчимиз иккинчи даврада деярли асосий таркиб ўйинчисига айланди.



Якунига етган мавсумда жамоамиз ғалабаларига ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшган бу ёш футболчиларимизга янги мавсум ҳам мана шундай омадли ўтишини тилаб қоламиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика