“Қўқон-1912”: “Олмалиқ”қа қарши тайёргарлик давом этмоқда

Narzulla Saydullayev
24 июн 2017, 08:25
"Қўқон-1912" футболчилари сўнгги ўйиндаги ғалабадан руҳланган ҳолда, 1-давранинг сўнгги учрашувига тайёргарлик кўрмоқдалар.

Машғулотлар Чирчиқ шаҳрида давом этмоқда.

Барчанинг кайфияти аъло. Биринчи даврани юқори нотада якунлаш учун мураббий ва футболчилар астойдил тер тўкмоқдалар. “Олмалиқ” жамоаси билан бўладиган учрашув 25 июнь куни Олмалиқдаги стадионда, соат 19-00 да бошланади.

Бугун эса ҳар икки жамоанинг ўринбосарлар таркиблари ўзаро куч синашадилар. Бу учрашув соат 17-45 да бошланиши белгиланган.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›