UZ

Сўнгги янгиликлар

09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  1 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  2 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  4 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  38 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  11 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0

"Қўқон-1912": Ноябрь ойида кимлар билан ўйнаймиз? Янгиликлар

"Қўқон-1912": Ноябрь ойида кимлар билан ўйнаймиз?

Теглар :  Қўқон-1912
Март ойида йўлга чиққан Олий лига карвони ўз манзили томон яқинлашмоқда.

Аниқроғи, яна икки турдан кейин Ўзбекистон 24-миллий чемпионати ҳам тарихга айланади. Бу йилги биринчилигимиз анча шиддатли ва кескин курашларга бой тарзда ўтмоқда. Чемпионат якунланишига 2 тур қолган бўлса-да, чемпионлик масаласи очиқ турибди. Қолаверса, элитани ким тарк этиши ҳам номаълум. Бизнинг жамоамиз эса сўнгги икки турдаги ғалабадан кейин Олий лигадаги ўрнини сақлаб қолди. Шундай бўлса-да, хотиржам бўлишга ҳаққимиз йўқ. Қолган икки ўйинда ҳам мухлисларни хурсанд этишни мақсад қилганмиз.

Келинг, ноябрь ойидаги ўйинларимиз тақвими билан таништириб ўтсак. 5 ноябрь куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини қабул қиламиз. Кейин эса терма жамоамизнинг ўйинлари муносабати билан чемпионатда кичик танаффус эълон қилинади. Ниҳоят, 20 ноябрь куни Тошкентда “Бунёдкор”га қарши майдонга тушамиз. “Бунёдкор” ўйингоҳидаги учрашув билан бу йилги чемпионат ўйинлари якунига етади.

ПФЛ регламентига кўра, ҳар икки беллашув ҳам соат 14:00да бошланади.

 

Ўйинлар тақвими билан танишинг:

Олий лига

29-тур
5 ноябрь
“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна”

30-тур
“Бунёдкор” – “Қўқон-1912”.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика