UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  7 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  4 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  3 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  24 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  80 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  55 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  98 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0

"Қўқон-1912" - "Навбаҳор" назорат учрашувини 3000 мухлис кузатди Янгиликлар

"Қўқон-1912" - "Навбаҳор" назорат учрашувини 3000 мухлис кузатди

Бугун футболчиларимиз мавсумлар оралиғидаги иккинчи назорат ўйинида “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлишди.
Гарчи ўйин ўртоқлик учрашуви мақомига эга бўлсада, жамоалар “дерби”да бор куч ва маҳоратларини ишга солишга интилишди. Қолаверса, ҳеч бир футболчи ўзини аямаган ҳолда ҳаракат қилди. Айнан шу сабабли Толибжонов икки нафар ўйинчини майдондан четлатишга мажбур бўлди. Ўртоқлик ўйини бўлганлиги сабабли, четлатилган футболчилар ўрнини бошқа ўйинчилар эгаллашди. Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда ўтказилган баҳс мухлисларда ҳам қизиқиш уйғотди. Шу сабабли, учрашувни 3000 атрофидаги ишқибозлар кузатишди. Жамоамиз гарчи меҳмонда тўп сурган бўлсада рақибга қараганда яхшироқ тайёргарликка эга эканлигини амалда исботлади. Бу ҳол ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Биринчи бўлимда Мўйдин Мамазулунов ҳисобни очишга эришган бўлса танаффусдан кейин Шаҳбоз Эркинов ва Алишер Маҳмудовлар ҳам муваффақият қозониб, якуний натижани 3:0 бўлишини таъминлашди. Учрашувда бетоблиги туфайли Тоҳир Шамсиддинов майдонга туша олмади.

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” – 0:3 (0:1). 14 январ. Қўқон. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакам: Р.Толибжонов.
“Навбаҳор”:
Дониёр Усмонов, Бобур Акбаров, Алишер Саматов, Раҳматулло Бердимуродов, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Роббим Ҳасанов, Азим Аҳмедов, Илҳом Бойдадаев, Шаҳбоз Эркинов, Мўйдин Мамазулунов. Захирадан майдонга тушганлар: Хуршид Хўжаев, Сардор Теляков, Отабек Валижонов, Омон-Биик Ҳалилов, Иброҳим Исмоилов, Муҳаммад Расулов, Ғайрат Жўраев, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Анвар Ҳожимирзаев, Ботир Тўрабоев, Азиз Турғунбоев.
Голлар: М.Мамазулунов (44), Ш.Эркинов (56), А.Маҳмудов (66).
Четлатишлар: Б.Акрамов (39) – ОВалижонов (62).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика