“Қўқон-1912" жамоаси янги мавсумга тайёргарликни қачон бошлаши маълум

Khoja
2 янв 2024, 18:22
Янги мавсум олдидан Суперлига йўлланмасини қўлга киритишни режа қилган жамоамиз 5 январдан машғулотларни бошлайди.

Жамоанинг илк ўқув-йиғин машғулотлари Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади.

Бўлажак йиғин давомида яна бир қатор маҳоратли футболчилар жамоамиз сафига келиб қўшилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Қўқон-1912" жамоаси ўтган мавсум Про лига баҳсларида 3-ўрини қўлга киритиб, Суперлига ўтиш ўйинида “Қизилқум”га мағлуб бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia