UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35"Локомотив" Туркияда Қозоғистон миллий терма жамоасига қарши ўйнайди  0 20:24Қизларга футзал керак  1 19:45Симеоне "Реал"га қарши баҳс олдидан: "Ҳакам ҳақида ўйлаётганим йўқ"  4 19:24"Ал Насср" - "Ал Фейҳа". Криштиану Роналду ва Отабек Шукуров асосий таркибда  2 18:52Эрон. Чемпонлик учун курашётган Ўткир Юсупов ва "Фулад" ютқазиб қўйди  0 18:34Хитойдаги Осиё Кубогида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам иштирок этади  0 18:18Назорат учрашуви. "Динамо" - "Арал" 1:1  1 18:00"Интер Майами" янги мавсум учун барча абонементларини сотиб бўлди  1 17:39Расман: "Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар лигаси учун рўйхатдан ўтказди  18 17:20"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" посбонини сотиб олмоқчи  5 17:13"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025". "Нефтчи" U-21 ва "Бешариқ"дан йирик ғалабалар  1 16:53АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 16:28"Реал" "Арсенал" футболчисини нишонга олди  4 16:00Эшитдик-да! Норчаев "Насаф"га қайтмоқда  7 15:57Ўзбекистонлик вингер Россия клубида кўрикдан ўтмоқда  3

"Қўқон-1912" футболчилари жисмоний тайёргарлик бўйича норматив топширди (фото) Янгиликлар

"Қўқон-1912" футболчилари жисмоний тайёргарлик бўйича норматив топширди (фото)

Теглар :  Қўқон-1912
Бундан кейин суперлига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилади.

Футболчилар топширадиган тест-синовлари Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик гуруҳи мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.

Бугун илмий гуруҳ вакиллари  Ю.Сиянов ҳамда А.Қорабоевлар Қўқонда бўлиб, жамоа футболчиларини назоратдан ўтказишди.

Жамоа футболчилари қуйидаги тест-синовларини топширишди:
1. 30 метрга югуриш
2. Турган жойидан узунликка сакраш
3. 7х50 метрга югуриш
4. “Yo-Yo” тест

Ушбу тестларда жамоанинг 21 нафар футболчиси иштирок этди.

Мухлисларга шуни қўшимча қилмоқчимизки, ўтган мавсумни жамоада бошлаб сўнгра маълум муддат Корея чемпионатида тўп сурган иқтидорли футболчи Баҳодир Пардаев ҳам жамоа машғулотларига қўшилган. Бугун Пардаев ҳам тест синовларини топширди.

Мутахасислар яқин вақтлар ичида тест натижаларини жамоа мураббийлар штабига тақдим қилишади.

Қуйида бугунги тест-синовларидан олинган суратлар билан танишинг.







Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика