"Қўқон-1912": "Бухоро"га қарши ўйин чипталари эски нархда сотилади

Narzulla Saydullayev
25 май 2017, 12:06
Эртага Қўқондаги “Марказий” стадионида олий лиганинг навбатдаги 12-тур ўйини бўлиб ўтади. Жамоамизнинг меҳмони Бухоро шаҳрининг “Бухоро” клуби бўлади.

12-турнинг марказий учрашуви бўлиши кутилаётган “Қўқон-1912” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги ўйинга қизиқиш юқори бўлмоқда. Кўпчилик мухлисларнинг талаб ва истакларини инобатга олиб жамоамизнинг уй ўйинларига чиқарилаётган чипталар нархи яна эски холига қайтарилди. Энди чипталарни 2 хил нархда 5 000 ва 10 000 сўмдан сотиб олишингиз мумкин.

“Қўқон-1912” – “Бухоро” ўйини чипталари эртага , яъни  26 май куни соат 14-00 дан бошлаб “Марказий”  стадион кассаларида сотилади. Учрашув эса соат 18-00 да бошланиши белгилаб қўйилган.

Бугун бу жамоаларнинг ўринбосарлар таркиблари ўзаро беллашадилар. Бу учрашув соат 17-00 да бошланади.

Барчангизни “Марказий” стадионига таклиф қиламиз !


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz