"Қўқон-1912" беш футболчи билан шартнома тузди, Сидиқов ҳам қолади

Narzulla Saydullayev
9 фев 2018, 08:33
"Қўқон-1912" кўригида бўлиб турган бир қатор футболчилар билан шартномалар имзоланди.

Ғиёс Комилов, Игорь Таран, Музаффар Абдуллаев, Ўткир Юсупов ҳамда Дарко Гожкович бу мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қиладиган бўлдилар.

Клуб мухлислари Осиё чемпиони Жавоҳир Сидиқовнинг тақдири билан қизиқишмоқда. Жавоҳирнинг "Қўқон-1912" билан амалда шартномаси мавжуд. Келаётган мавсумда ҳам Қўқонлик “Месси” ўзининг ажойиб ўйинлари билан сиз азиз мухлисларимизни хурсанд қилишни мақсад қилган. Осиё чемпионатидан сўнг бироз ҳордиқ чиқарган футболчи кечадан машғулотларга киришди", - деб ёзади "Қўқон-1912" матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›