UZ

Сўнгги янгиликлар

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

«Қизилқум» ёшларининг навбатдаги ғалабаси Янгиликлар

«Қизилқум» ёшларининг навбатдаги ғалабаси

Ёшлар лигасининг 17-турида «Қизилқум» ёшлари Тошкентнинг «Локомотив» клубини қабул қилди.
Учрашув мезбонларнинг тўлиқ устунлигида ўтди. Биринчи бўлимнинг ўзида «Қизилқум» ёшлари уч-тўрт маротаба голга тортадиган қулай ва хавфли вазиятларни юзага келтиришди. 

Аммо улардан самарали фойдаланишга аниқлик етишмади.

Кетма-кет содир этилган ҳужумлар 23-дақиқага келиб ўз натижасини берди. Бобур Искандаров қулай вазиятда турган жамоадоши Баҳодир Қосимовга тўпни узатди. 

Бу имкониятни Баҳодир ҳавога совурмади ва тўпни меҳмонлар дарвозаси тўрига жойлаб қўйди — 1:0.
Иккинчи бўлимда ҳариккала жамоа мураббийлари ҳам таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширдилар. Ўзгаришлар ўйиннинг янада ҳужумкор ва шиддатли кечишини таъминлаган бўлса-да, дарвозалар бошқа ишғол этилмади.


Ёшлар лигаси
17-тур, 25 август (якшанба)
«Қизилқум» (Навоий) — «Локомотив» (Тошкент) — 1:0 (1:0)
Навоий. «Сўғдиёна» стадиони.
Ҳакамлар:
Олим Тўйчибоев (Тошкент), Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Сергей Ивлев (барчаси Навоийдан)
«ҚИЗИЛҚУМ»: 92. Равшан Меҳмонов (1.Ойбек Абдиев, 46), 2.Маъруфжон Юнусов, 17. Шоҳжаҳон Ражабов, 15. Дилшод Исоқулов, 28. Тўрабек Туропов, 10. Сунатилло Тошпўлатов, 23. Севдиёр Ҳамроқулов (4.Миржалол Қосимов, 70), 26.Холмўмин Давронов, 8. Руслан Ғаффоров (7.Маъруф Тиллаев, 65), 30.Бобур Искандаров (6.Фарруҳ Ҳайдаров, 46), 9.Баҳодир Қосимов.
«ЛОКОМОТИВ»: 16. Баҳодир Мирсоатов (1.Сарвар Каримов, 46), 4.Аббос Пўлатов, 5. Сергей Прохоров, 9. Илҳомжон Суюнов (22.Миршоҳид Олимов, 72), 30.Сардор Раҳмонов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 13. Жавоҳир Ҳакимжонов (21.Карен Абрамов, 62), 18.Иброҳим Раҳимов (10.Бобурбек Тиллабоев, 80), 29.Икром Алибоев, 15. Собир Усмонхўжаев, 11. Дониёр Усмонов (19.Умар Эрназаров, 63).
Голлар: Баҳодир Қосимов (23)
Огоҳлантиришлар: Илҳомжон Суюнов (12), Дониёр Усмонов (31), Холмўмин Давронов (35), Собир Усмонхўжаев (89).

«Қизилқум» ФК Матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика