

Ҳимоячи Самандар Шукруллаев ва ҳужумчи Файзулло Жуманқўзиев навбатдаги мавсумда ҳам навоийликлар сафида ҳаракат қилишади.
Шукуруллаев ўтган мавсум 23 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Жуманқўзиев эса 28 та баҳсда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 2 тадан гол ва голли узатма бор.



