UZ

Сўнгги янгиликлар

22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  1 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  3 21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  9 21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  4 20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  11 20:25Назорат ўйини. "Насаф" Грузия жамоасига 4та гол урди  18 20:16Ўртоқлик ўйини. "Сўғдиёна" Черногория жамоаси билан дуранг ўйнади  2 19:58"Бавария" "Челси" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолган  1 19:31"Манчестер Юнайтед" Рэшфоддан кейин яна бир ҳужумчисини сотиб юбормоқчи  3 18:57"Арсенал" ёзда трансфер рекордини янгилашга тайёр  3 18:28Френки де Йонгга АПЛдан харидор чиқяпти  3 18:02"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025". 1-тур якунланди  2 17:43"Челси" ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсадларини аниқлаб олди  4 17:10"Реал" афсоналаридан бири футбол билан хайрлашди  7 16:53Расмий хабар: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  11

"Қизилқум": Навбатдаги йиғин 5 январда бошланади Янгиликлар

"Қизилқум": Навбатдаги йиғин 5 январда бошланади

“Қизилқум” жамоаси аъзолари янги мавсум тараддудини 18 декабрда Навоий шаҳрида бошлашганди.
Дастлабки ўқув-машғулот йиғинида асосан маҳаллий ўйинчилар иштирок этдилар. Кунига бир мартадан ташкил қилинган машғулотларда бош мураббий Юрий Лукин ўттизга яқин футболчиларнинг жисмоний тикланишига жиддий эътибор қаратди.

Режага кўра, 28 декабрь куни йиғинда қатнашаётган футболчилар икки жамоага бўлиниб ўзаро куч синашдилар.

Бош мураббий Юрий Павловичнинг таъкидлашича, дастлабки босқич машғулотларида футболчиларнинг асосан жисмоний ҳолатига аҳамият берилган. Улардан йигирма нафарга яқини январда бошланадиган навбатдаги йиғинга ҳам жалб этиладилар. Шунингдек, кейинги машғулотларда таниқли ҳужумчи Владимир Шишелов ҳам қатнашади.

Бундан ташқари, ўтган мавсумни “Бунёдкор”, “Насаф”, “Локомотив”, “Нефтчи”, “Бухоро”, “Металлург” каби жамоаларда якунлаган  яна бир қатор тажрибали ўйинчилар ҳам “Қизилқум” мураббийлари кўригидан ўтиш истагини билдиришган. Уларнинг номларига яна бир ҳафтадан кейин аниқлик киритиш мумкин.

Шундан сўнг, клуб раҳбарияти томонидан жамоа аъзолари учун 2014 йилнинг 5 январига қадар қисқа муддатли таътил эълон қилинди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика