UZ

Сўнгги янгиликлар

01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  1 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  1 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  10 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1

"Қизилқум": Мухлисларга ҳурмат шуми? Янгиликлар

"Қизилқум": Мухлисларга ҳурмат шуми?

Теглар :  Қизилқум
Мамлакатимизда футбол оммавийлигини ошириш ва янада ривожлантириш йўлида улкан ишлар амалга оширилмоқда.

Нафақат пойтахтимизда, балки вилоятларда ҳам бир-биридан кўркам стадионлар барпо этилаётганлиги барчамизни бирдек қувонтиради, албатта.

Қолаверса, ҳар бир клуб қошида Мухлислар клублари иш бошлаганлиги ва мухлислар маданиятини юксалтириш борасида ишлар олиб борилаётганлиги биз ишқибозларни хурсанд қилади. Навоийда аста-секин рақобатдош жамоа шаклланаётганидан мамнунмиз. “Қизилқум” ПФК раҳбариятининг қўллаб-қувватлаши эвазига қўлдан келганича жамоамиз хоҳ ўз майдонидаги, хоҳ сафарда учрашуви бўлсин қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиляпмиз.

Олий лига ўн олтинчи турида севимли жамоамиз Муборакка сафар қилди. Мухлислар клубимизнинг юзга яқин аъзоси билан “Машъал” — “Қизилқум” учрашувини бевосита стадионда кузатиш учун Баҳром Вафоев номидаги стадионга ташриф буюрдик. Бундан ташқари, яна беш юз нафарга яқин ишқибоз Навоийдан Муборакка борганлигини ўзи “Қизилқум” жамоаси ўйинларига қизиқиш нечоғли катта эканлигини билдириб турибди.



Афсуски, “Машъал” футбол клуби томонидан меҳмонлар мухлисларига билдирилган муносабатдан қаттиқ ранжидик. Муборакдаги стадион ўз бағрига 8-10 минг томошабинни сиғдира олишини айтишди. 2 август куни стадионда нари борса 2-3 минг томошабин “Машъал” — “Қизилқум” учрашувини кузатди.

Аммо, навоийлик мухлислар учун дарвоза ортидаги трибунадан жой беришди. Майли, бунисига ҳеч бир эътирозимиз йўқ. Бу балки хавфсизлик нуқтаи назаридан амалга оширилгандир. Бироқ “Қизилқум” мухлислари учун ажратилган трибунада атиги 15-20 фоиз ўриндиқ ўтириш учун яроқли эди. Ачинарлиси, ўриндиқлар тўкилиб синиб, бўлакларга бўлиниб ётгани бўлди.

Яхшиямки, севимли жамоамиз ўша куни сафарда ўйнаса-да, ишончимизни оқлади. Муборакдан ғалаба билан қайтди. Худо кўрсатмасин, бирор сабаб билан мухлислар асаби жунбушга келса, не ҳол юз беришини бир тасаввур қилиб кўринг. Бу — футбол! Ҳиссиётларга лиммо-лим спорт тури бу! Унда ҳар қандай вазият содир бўлмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди ахир!



Навоийга ҳам кўплаб жамоалар ўз мухлислар клуби аъзолари билан ташриф буюради. Аксарият мухлислар клуби билан ўртамизда илиқ муносабатлар ўрнатилган. Уларни шаҳримиздан кўнгли тўлиб уйларига қайтишлари учун “Қизилқум” ПФК раҳбарияти ҳам, мухлислар клуби ҳам қўлидан келган барча ишни қилишади.

Бироқ, Муборакдаги аҳволни кўриб, рақиб жамоа мухлисларига муносабатдан дилимиз хира бўлгани бор гап. Ахир футбол фақат мухлислар учун ўйналади-ку?! Стаионда ишқибозлар учун оддий шарт-шароит яратиш шунчалар мушкул ишми? Наҳотки, муборакликлар ва ПФЛдаги мутасадди шахслар стадионларимиздаги бу каби нохуш аҳволдан бехабар бўлишса?!

Фикримиз исботи сифатида ўша куни Муборакдаги Баҳром Вафоев номидаги стадионда тасвирга олинган айрим суратларни сизларга ҳам илиндик. Зора, бу аҳволни кўрган “Машъал” ПФК раҳбарияти кейинги ўйинлар олдидан ўзлари учун тегишли хулоса ва сабоқ чиқаришар деган умиддамиз. Чемпионатимизнинг поёнига етишига эса ҳали анча вақт бор.

Шаҳриддин ИШНАЗАРОВ,

“Қизилқум” ПФК Мухлислар клуби етакчиси.

 

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика