UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  13 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  72 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Қиш ва футболсиз ўтадиган "совуқ" кунлар. "ЎзПФЛ кубоги" мусобақасини қайта тиклаш вақти келмадими? (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

Қиш ва футболсиз ўтадиган "совуқ" кунлар. "ЎзПФЛ кубоги" мусобақасини қайта тиклаш вақти келмадими? (Бекзод Толибов блоги)

Шанба куни Суперлигани тугатдик, Про-лига сал аввалроқ поёнига етди. Биринчи лига қачон якунлангани кўпчиликнинг ёдидан ҳам чиқиб кетди, тўғриси.

Олдинда кубок финали бор, ва албатта, Суперлигага ўтиш баҳси. Бор-йўғи шу икки ўйинни ҳам тугатиб олсак, буёғи баҳоргача бизни футболсиз ўтадиган "совуқ" кунлар кутиб турибди. Тўғри, футбол клублари янги мавсумга тайёргарлик асносида ўртоқлик ўйинлари ташкил қилишади. Масалан, Фарғонада ўтказиб келинаётган "Ҳоким кубоги" каби турнирларда иштирок этишади. Аммо, лекин, бироқ барибир расмий ўйинларнинг ўрни бошқачада. Хавотирли ҳолат, баҳоргача футболсиз зерикиб қолишимиз тайин.

Ўзбек футболида хатолар ҳам йўқ эмас, камчиликсиз иш бўлмайди. Хатолардан хулоса қилинади ва босқичма-босқич тўғрилаб борилади. Суперлига ва Про-лигани ТВга олиб чиқилгани, бу – ўзбек футболининг ютуғи. Нега деганда авваллари фақат пойтахтда ўтадиган ўйинларгина трансляция қилинарди. Айтайлик, қайсидир вилоятдаги бирон учрашувда ҳакам хатоликларга йўл қўйса ёки кўча тили билан айтганда, бирон жамоани ўйин давомида "чопиб" ташласа ҳам ҳеч қандай далил ва исботларсиз қолаверардингиз. Эндиликда сизда бу борада имконият бор, ҳатто бир талай вариантларингиз мавжуд. ТВ ёки бошқа бирон технология орқали вазиятларни қайта кўришингиз ва таҳлилий хулоса чиқаришингиз мумкин.

Сўнги вақтларда миллий чемпионатларимизда томошабинлар сони озайиб кетди, деган гап-сўзлар бот-бот янграмоқда. Қўшиламан, бу тўғри. Ҳафа бўлишмасину ростини айтганда, пойтахтимизда ва унга яқин ҳудудларда ўтаётган ўйинларда стадионларга мухлислар кам ташриф буюришяпти. Шахсий фикримча, бунда рақобатнинг йўқлиги энг муҳим жиҳатга айланиб қоляпти. Масалан, вилоятдан келиб "Пахтакор"ни Тошкентда драматик тарзда ютиб кетадиган жамоанинг топилиши қийин бўляпти. Бир вақтлар "Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "биз ҳозирги "Реал"ни ютишимиз жуда қийин" деган мазмунда интервью берганди. Бунга жавобан "Реал"нинг ўша вақтдаги бош мураббийи Жозе Моуринью микрофонни қўлига олиб, "охири қандай тугаши айтиб қўйилган кинонинг сеанси менга қулай вақтда бўлса ҳам тушмаган бўлардим" деб айтганди. Худди шу иқтибосни ўзбек футболига ҳам мосласак бўлаверади. Эҳтимол, барибир "Пахтакор" ютади, деган ўй мухлисларни стадионга чорламаётган бўлиши мумкин.

Айни вақтда Европа миллий чемпионатлари давом этмоқда. Ўзимизда футбол мавсуми якунига етган вақтда ушбу чемпионатлар футбол мухлисларининг овунчоғига айланиши тайин. Имҳоимча, барибир ўзимизнинг миллий чемпионатларимиз биз учун барчасидан кўра қизиқарлироқ. Қишда, об-ҳаво совуқ бўлган вақтда миллий чемпионатларимиз танаффусга чиқади. Футболчилар ҳам одам, уларнинг ҳам жони темирдан эмас, албатта, дам олишга ҳақлари бор. Аммо баҳоргача бўлган вақт жуда узоқ эмасми? Футболсиз зерикиб, ўйинларни соғиниб қолмаймизми? Авваллари шу каби танаффус вақтида "ЎзПФЛ кубоги" мусобақаси ташкил этиларди, негадир сўнги йилларда ўтказилмаяпти. Шу мусобақани яна ташкил этиш вақти келмадимикан? Январь ойида миллий терма жамоамиз йиғин ташкил этадиган бўлса, клублар Сречко Катанецнинг рўйхатидан тушиб қолган футболчилари билан "ЎзПФЛ кубоги"да иштирок этса, қандай бўларкан? Телевидение орқали трансляцияси йўлга қўйилса, мусобақада номдор клублар ўзаро тўқнаш келса, бундан ўзбек футболи ютадими ёки ютқазадими? Майли, халқаро мусобақаларда иштирок этадиган клубларга тегмайлик, улар имкониятидан келиб чиқиб хориж йиғинларини ўтказиб қайтишсин. Лекин қолган клублар-чи? Ўзига яқин ҳудуддаги жамоа билан душанба куни ўртоқлик ўйини ўтказади, шанба куни яна худди ўша жамоа билан назорат учрашувида майдонга тушади. Бир хил рақиб билан кетма-кет ўйнайвериш ҳар икки жамоани кучайтириб юборишига ишониш қийин.

Юқоридаги таклифни мутасаддилар кўриб чиқиб, ижобий қарорга келишларига ишониб қоламиз. Зеро, ўзбек футболи биз учун ҳамиша қизиқарли бўлиб қолаверади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика