UZ

Сўнгги янгиликлар

16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  3 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  0 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:38Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади  7 14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  10 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  2 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  0 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  4 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   7 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  28 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   12 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0

Қарзларини бартараф қила олмаганига қарамай, "Навбаҳор"га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди Янгиликлар

Қарзларини бартараф қила олмаганига қарамай, "Навбаҳор"га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди

ПФЛ "Навбаҳор" клубига истисно билан янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берди.

Бу ҳақда ЎзПФЛ расман маълум қилди.

"Наманганнинг "Навбаҳор" клуби жорий йилнинг 10 январь санасига қадар ўтган мавсумдан қолиб келаётган қарздорликни бартараф қила олмади. Бироқ клуб футболчилар мақоми ва ўтиши қўмитаси томонидан чиқарилган қарорлар ижросини тўлиқ бажарди. 

Ассоциация ҳамда Лига клуб билан боғлиқ қарздорлик масаласи тўлиқ ўрганилгунига қадар трансфер тақиқини олмасликка қарор қилди. Бугун — 21 февралда клуб фарм, U19, U21 ва аёллар жамоаларидан қолиб келаётган мавжуд қарздорлик масаласига тўла ойдинлик киритди. Шунингдек, қўмитага мурожаат қилишга тайёргарлик кўраётган асосий таркиб аъзолари билан келишув имзоланди. 

Эндиликда"Навбаҳор" олдига биринчи галда ёшлар ва аёллар жамоаси билан ҳисоб-китоб қилиш вазифаси қўйилди. Мазкур қарздорлик дастлабки икки уй учрашувидан кўриладиган фойда ҳисобидан қопланиши кафолатланди. Шунингдек, клуб Чемпионлар лигасидаги муваффақиятли юриши натижасида эга чиқадиган даромадни ҳам илк навбатда қарзларни бартараф этиш учун сарфлайди. Келажакда "Навбаҳор" футзал, аёллар ва ёшлар жамоалари билан ишлаш механизмини тўғри йўлга қўйиши шарт. Мавжуд ҳолат мавсум давомида кузатилса ва йил якунида ўхшаш масалалар амалда бўлса, клубга нисбатан янада қатъийроқ санкциялар қўлланилади. 

Лига "Навбаҳор" клубининг сўнгги йиллардаги муваффақияти, айниқса, жамоанинг халқаро майдонда қайд этаётган натижаларини юқори баҳолайди. Мухлислар билан ишлаш, асосий таркибга бўлган талаб ва ёндашув масаласида "Навбаҳор" ҳақида илиқ фикрлар билдириш мумкин. Мазкур ҳолатларни инобатга олиб, "Навбаҳор" структурасини тўлиқ профессионал кўринишга келтириш масаласи қайта кўриб чиқилиши шартида Ассоциация клубга янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун рухсат беради. 

Шунингдек, Ассоциация томонидан қўйилган талаблар ижроси бажарилганлиги бўйича ҳисоботни 21 февраль куни тақдим этган Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубидан ҳам трансфер тақиқи ечилди", -дейилади ЎзПФЛ баёнотида.

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика