UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  1 23:30Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  1 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:17Ла Лига. "Реал Сосьедад" – "Реал Мадрид". Икки жамоанинг таркиби аниқ!  13 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  31 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  11 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  446 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19

Қадамбой Нурметов: "Энг катта орзуларимдан бири терма жамоада ўйнаш" Янгиликлар

Қадамбой Нурметов: "Энг катта орзуларимдан бири терма жамоада ўйнаш"

Самарқанднинг "Динамо" клуби 2019 йилги Суперлиганинг дастлабки олтита турида иккита ғалаба, иккита дуранг ва иккита мағлубият қайд этди.

Чемпионат бошланишига жуда оз қолганидагина элитада иштирок этиши маълум бўлган "Динамо"ни кўпчилик аутсайдер бўлишини тахмин қилганди. Бироқ Даврон Файзиев бошчилигидаги самарқандликлар бу тахминларга қарши ўлароқ ижобий натижалар қайд этишмоқда. Жамоа сўнгги турда "Навбаҳор" билан ажойиб ўйин ўтказиб 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Мазкур баҳсда "Динамо" сафида ҳужумчи Қадамбой Нурметов гол уришга муваффақ бўлди. Ундан олдинроқ Нурметов "Сўғдиёна" билан учрашувда ягона тўп муаллифи бўлиб жамоасига ғалаба келтирган эди. Биз Қадамбой Нурметов билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Қадамбой, футболга кириб келиш тарихи қандай бўлган?

- Эсимни таниганимдан буён футбол ўйнайман. Яшайдиган уйимизнинг ёнида Хива стадионида бор эди. Мактабга боришда стадионга кириб футбол ўйнардим, мактабдан қайтишда ҳам шундай бўларди (кулади). Профессионал футболга кириб келишимга дадамнинг хиссаси катта. 3-4-синфда ўқиб юрган пайтларим Мансур ака Давлетов маҳаллалар орасида мусобақаларга олиб борардилар. Биринчи мураббийим сифатида айнан Мансур акани айтаман.

- Фаолиятингиз давомида қайси клубларда ўйнагансиз?

- Ҳозирга қадар Олмалиқнинг "Олмалиқ" (ҳозирги АГМК), Ғузорнинг "Шўртан", "Хоразм" ва "Андижон" клубларида ўйнаганман. Ўтган мавсумни "Хоразм"да бошлаб, "Андижон"да тугатгандим.

- "Динамо"га ўтиш қандай содир бўлди?

- Қишки йиғин пайтида Даврон Файзиев "Динамо"га чақирдилар. Агар ўзингни кўрсатсанг жамоада қоласен деб айтгандилар. Шукурки Самарқанд клуби билан шартнома туздим.

- Чемпионат бошланишига 10 кун қолгандагина "Динамо" Суперлигада ўйнаши маълум бўлди. Буни жамоадаги футболчилар қандай қабул қилишди?

- Бундай имконият пайдо бўлганидан барчамиз хурсанд бўлдик албатта. Ўша пайтда "Пахтакор" билан Тошкентда назорат учрашуви ўтказаётган эдик. Ўйин тугаганидан сўнг хушхабарни эшитдик.



- Иккала лигада ўйнаган футболчи сифатида айтингчи, ПРО-лига ва Суперлига ўртасидаги фарқ қанчалик катта?

- Суперлигада ўйнаш албатта қийинроқ ва шу билан бирга қизиқарли. Чунки бу ерда кўпроқ ақлли футбол кўрсатиш керак, турли комбинациялар кўп бўлади. Қисқа қилиб айтганда Суперлигада ПРО-лигадан бирмунча юқорида турар экан.

- Суперлигага қайтган "Динамо" бу мавсум ўз олдига қандай мақсад қўйди.

- Иложи борича кўп ўйинда ютиб мухлисларимизни хурсанд қилиш. Қанча кўп учрашувда ғолиб бўлсак тушунарлики мусобақа жадвалида ҳам юқорида бўлади.

- "Динамо" таркибида юлдузлар йўқ. Лекин шунга қарамай ҳозирча Самарқандда ҳеч бир ўйинда ютқазгани йўқ. Бунга қандай эришилмоқда?

- Бунда Даврон ака Файзиевнинг хиссаси жуда катта. Қисқа муддатда аҳил жамоа туза олдилар. "Динамо"да ички муҳит ажойиб кўз тегмасин.

- Сиз "Сўғдиёна" ва "Навбаҳор" учрашувларида гол уришга эришдингиз...

- Ўша онларда мендан бахтли инсон йўқ эди. Гол урилган пайтдаги хиссиётларни сўз билан айтиб бера олмайман. Суперлигада гол урганимдан жуда ҳам хурсандман. Насиб қилса яна кўплаб гол ураман.

- Самарқандда "Навбаҳор" билан ўйин ажойиб ўтди. Иккала жамоа ҳам ҳужумкор ўйнади. Ўша учрашувда ғалаба учун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Бу ўйинда иккала жамоа ҳам ғалаба қозониб кетиши мумкин эди. Бизда ҳам, "Навбаҳор"да ҳам жуда кўп имкониятлар бўлди. Мухлислардан жуда миннатдорман, 90 дақиқа давомида тинмай қўллаб туришди. Кейинги баҳсларда мухлисларимиз учун ютишга ҳаракат қиламиз.

- Ёшликда қайси ҳужумчиларга ҳавас қилгансиз?

- Кичкиналигимда бразилиялик Роналдонинг мухлиси бўлганман. Айни пайтда ўйнаётганлардан Криштиану Роналду, Роберт Левандовски ва Диего Костанинг ҳарактларини кузатаман. Ўзбекистонда ҳам кўплаб ажойиб ҳужумчилар бор, аммо улардан кимнидир алоҳида кўрсатмаган бўлардим. Кимнидир хафа қилишни истамайман.

- Терма жамоада ўйнаш имкониятингиз қандай?

- Билмадим. Ҳозир бунга баҳо бера олмайману, лекин бу менинг энг катта орзуларимдан бири. Терма жамоага лойиқ бўлиш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан ва насиб қилса ватанимиз жамоаси таркибида албатта майдонга тушаман.

- Суперлигада навбатдаги турда "Динамо" водийда "Андижон" клуби меҳмони бўлади. Собиқ клубингиз билан учрашувдан нима кутаяпсиз?

- Жуда зўр ўйин бўлади деб ўйлайман. Чунки "Андижон" ҳам яхши жамоа туза олган. Мухлислари ҳам тинмай қўллаб туради. Улар ҳам ўз майдонида мухлисларни хурсанд қилиш учун бор кучи билан ўйнайди деб ўйлайман. Аммо "Динамо" ҳам Андижонга шунчаки ўйнагани бормайди. Биз ҳам ўз мухлисларимизни хурсанд қилиш ва 3 очкони қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

- Шу даражага етишингизда кимларга раҳмат айтмоқчисиз?

- Авваламбор оила аъзоларимга, додажонимга, ота-онамга раҳмат айтмоқчиман. Барча мураббийларга раҳмат. Ёшлгимдан ҳозиргача менга ишонган барча мураббийлардан миннатдорман.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика