Пул муҳим эмаслиги, "Ювентус"даги кумирлари, Мино ҳақида - Де Лигт нима учун "кекса синьора"ни танлаганини айтди
21 июл 2019 16:57
Янгиликлар
Пул муҳим эмаслиги, "Ювентус"даги кумирлари, Мино ҳақида - Де Лигт нима учун "кекса синьора"ни танлаганини айтди
"Италия ҳақида ўйласанг, миядан илк навбатда ҳимоячилар гавдаланади. Футбол тарихидаги энг кучли италиялик ҳимоячилар Барези, Мальдини, Каннаваро ва Нестанинг ўйинларидан доимо завқ олганман.
7 ёшлигимда олган "Ювентус" либоси уйимда ҳали ҳам сақланиб қолинган. Ўшанда мен "Ювентус"да ўйнашни орзу қилгандим.
Шунингдек, Буффон, Кьеллини ва Криштиану Роналду каби футболчилар менинг олдинга жиддий қадам ташлашим учун катта ёрдам беришади. Уларнинг катта тажрибаси бор ва мен улардан кўп нарсаларни ўрганишга ҳаракат қиламан.
Трансферлар борасидаги миш-мишларга эътибор бермасликка ҳаракат қилдим. Айрим паллаларда улар мени бироз ажаблантирди. Энг ажойиби - менинг ПСЖга ўтишим борасидаги хабар бўлди.
Мино билан гаплашганимда барчаси Миллатлар лигасидан кейин ҳал қилинишини айтди. Унга "Ювентус"га ўтишни истаётганимни айтганимдан кейин у ишларни бошлаб юборди. Аммо менинг трансферимда пуллар ҳеч қандай аҳамият касб этмайди.
Мино - менинг агентим. У ҳар доим мен ҳақимда қайғуради. Клубнинг таклифини қабул қилганимдан кейингина менга маошим ҳақида гапиришди", - деди Де Лигт.
Фикрлар