ПСЖнинг яна бир етакчиси "Бавария"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Оқил Абдубарноев
10 фев 2023, 19:52
ПСЖ ҳимоячиси Ашраф Ҳакими Франция кубоги доирасида “Марсел”га қарши ўйинда жароҳат олди.

Марокашлик футболчининг сон пайларида оғриқ пайдо бўлган, шу сабабдан у Лига 1 доирасида "Монако" билан учрашувда майдонга тушмаслиги мумкин. Монегасклар билан ўйиндан 3 кун ўтиб, Париж клуби Чемпионлар лигаси доирасида "Бавария" билан ўйин ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лионель Месси ва Килиан Мбаппенинг ҳам "Бавария"га қарши учрашувда иштирок этиши сўроқ остида тургани ҳақида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/hadrien_grenier

Сўнгги янгиликлар

Барча ›