ПСЖнинг собиқ футболчиси Мессини танқид қилди

Narzulla Saydullayev
10 ноя 2021, 15:52
ПСЖ собиқ ярим ҳимоячиси Жером Ротен Аргентина терма жамоаси ихтиёрига бориб қўшилган Лионель Мессини танқид қилди.

34 ёшли ҳужумчи жароҳати бўлишига қарамай терма жамоа йиғинига кетди.

«Бу шок, буни тушунмаяпман. Леонардонинг фикрига қўшиламан, буни тўхтатиш керак.

Сенда жароҳат бор, охирги иккита ўйинда майдонга тушмадинг, «Бордо»га қарши баҳсда ҳам қатнашмадинг. Ўз жароҳатингни текширтиришга кетдинг майли, аммо йиғинда қатнашмай ПСЖга қайт ва янги клубга кўник.

У терма жамоада ўйнаб ПСЖга жуда яхши кайфиятда қайтиши мумкин. Балки жароҳат билан ҳам қайтиши мумкин. Спорт формасини тўлиқ тиклаб олиши учун Парижда қолгани яхши эди», – дейди Ротен.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: rmcsport.bfmtv.com