UZ

Сўнгги янгиликлар

21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  0 21:15Қуръагача...  9 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  4 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  11 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  57 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0

ПСЖнинг муваффақиятсиз 10 уриниши Янгиликлар

ПСЖнинг муваффақиятсиз 10 уриниши

Ҳар сафар жамоага нимадар тўсиқ бўлади.

Европа Чемпионлар Лигасида 1/8 финал беллашувлари якунланди ва чорак финалчилар маълум бўлди. ПСЖ кутилмаганда яна мусобақа билан хайрлашди. 

Парижликлар шунча маблағ, юлдузли таркибга эга бўлса-да, мақсадга эриша олишмаяпти. Қуйида клубнинг омадсизликари хусусида сўз юритамиз. 

ПСЖ президенти Носир Ал Ҳелайфи қабул қилиб олганидан бери жамоа 10 йилдан бери Чемпионлар Лигасида омадсизликка дуч келмоқда. У ўтган вақт давомида футболчилар хариди ва уларнинг иш ҳақига 2 миллиард евродан кўп маблағ сарфлаб юборди. Бу орқали Европа футболини забт этиш мақсад қилинганди. Аммо футболда пул эвазига ҳам эришиб бўлмайдиган армонлар юзага келади.

Эътиборлиси, жамоани фақат кучли жамоалар мусобақадан чиқариб юборган. ПСЖ "Манчестер Сити", "Реал", "Бавария", ва "Барселона" жамоалари тўсиғидан ўта олмаган. Финалга қадар етиб келиб, ҳал қилувчи беллашувда ютқазиб қўйган дамлар ҳам бўлган.

Жамоа охирги ўн мавсумнинг 3 тасида нимчорак финал беллашувида рақибга ютқазиб қўйиб, турнирдан чиқиб кетган. 4 тасида эса чорак финалда тўхтаган. 1 маротаба ярим финал ва 1 бор финалга қадар етиб борган.

Ҳелайфи давридаги илк юриш Карло Анчелотти бошчилик қилган вақтда амалга оширилган. Бироқ "Барселона" билан бўлиб ўтган баҳсда ПСЖ сафарда урилган гол қоидаси туфайли турнирдан чиқиб кетган. Эътиборлиси, Анчелотти "Реал"га йўл олиб, "қироллик клуби" билан ЕЧЛ бош совринига эга чиққан.

Кейинги йилларда ҳам жамоа сафар ва уйда ўтказиб юборилган голлар эвазига мусобақадан чиқиб кетаверган. Фақатгина "Барселона"дан учралган қашқатқич зарба тарихда қолган. Уйда 4:0 ҳисобида муваффақиятдан эркаланиб кетган ПСЖ Каталонияда 6:1 ҳисобида таслим қилинган. Томас Тухель даврида парижликлар Чемпионлар Лигасида муваффақиятли юриш қилиб, финалгача етиб келишган. Аммо ҳал қилувчи баҳсда "Бавария"га енгилган.

"Реал" билан баҳсда ҳам кўриниб қолдики, ПСЖга тажриба етишмайди. Париждаги ғалабадан сўнг кичик устунлик бор эди. "Сантьяго Бернабеу"даги учрашувда ҳам Маурисио Почеттино шогирдлари биринчи голни уриб олишганди. Кейинчалик дарвозабон Доннарумманинг қўпол хатосидан сўнг ПСЖ бирин-кетин ўз дарвозасидан тўплаб олиб чиқиб, мусобақа билан хайрлашди. Ваҳоланки, жамоа таркибига қаралса, бундай бўлганига одамни ишонгиси келмайди. Ахир, Неймар, Месси ва Мбаппе каби юлдузлари бўлган ПСЖ яна турнир ғолиблигидан мосуво қолмоқда. 

Охирги 10 йилдаги беллашувлар:

2012/2013 йилги мавсум. ПСЖ – "Барселона" (чорак финал) – 2:2, 1:1

2013/2014. ПСЖ – "Челси" (чорак финал) – 3:1, 0:2

2014/2015. ПСЖ – "Барселона" (чорак финал) – 1:3, 0:2

2015/2016. ПСЖ – "Манчестер Сити" (чорак финал) – 2:2, 0:1

2016/2017. ПСЖ – "Барселона" (нимчорак финал) – 4:0, 1:6

2017/2018. ПСЖ – "Реал" (нимчорак финал) – 1:3, 1:2

2018/2019. ПСЖ – "Манчестер Юнайтед" (нимчорак финал) – 2:0, 1:3

2019/2020. ПСЖ – "Бавария" (финал) – 0:1

2020/2021. ПСЖ – "Манчестер Сити" (ярим финал) – 1:2, 0:2

2021/2022. ПСЖ – "Реал" (нимчорак финал) – 1:0, 1:3

Дарвоқе, жамоа президенти Носир Ал Ҳелайфини жиддий жазо кутиб турибди. Қатарлик бизнесмен "Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг ўзини қўярга жой тополмай, қўлига илинган буюмларни улоқтириб юборади. Шунингдек, "Реал" вакилига "сени ўлдираман", дея дўқ уради. 

УЕФА эса аллақачон Ҳелайфи бўйича суриштирув ишларини бошлаган ва унинг дағдағаси туширилган видеони кўриб чиқяпти. Тез орада у бўйича жиддий жазо тайинланиши мумкин. Воқеаллар ривожини кузатишда давом этамиз.

Самандарбек таржимаси

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика