ПСЖнинг 4 нафар футболчиси дисквалификация қилинди

Sherzod Nurmatov
6 окт 2023, 16:15
Футболчилар жамоанинг навбатдаги ўйинини ўтказиб юборишади.

ПСЖнинг 4 нафар футболчиси Франция чемпионатида 1 та ўйинга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Лига 1 расмий сайти хабар берди.

Рўйхатга Ашраф Ҳакими, Рандаль Коло-Муани, Усмон Дембеле ва Левен Курзава киритилган. Футболчилар "Марсель" аъзоларини ҳақоратлагани учун жазоланишди.

Жазо 10 октябрдан кучга киради. Демак, юқоридаги футболчилар "Ренн"га (8 октябрь) қарши ўйинда иштирок этишлари мумкин, аммо "Страсбург"га (21 октябрь) қарши баҳсни ўтказиб юборишади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ligue1.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›