ПСЖ "Тоттенхэм" билан Деле Аллининг ижараси борасида келишувга эришишга уринмоқда

Alisher
29 сен 2020, 16:26
"Пари Сен-Жермен" "Тоттенхэм" билан ярим ҳимоячи Деле Аллининг ижараси борасида келишувга эришишга уринмоқда.

Парижликлар англиялик хавбекнинг бир йиллик ижараси борасида музокаралар олиб бормоқда. Бироқ, мулоқотлар осон кечмаяпти.

Хабарларга кўра, қарор фақат Лондон клуби президенти Дэниел Левига боғлиқ. ПСЖ трансферни ойна якунига қадар, яъни 5 октябргача якунламоқчи.

Алли "Тоттенхэм"га 2015 йилнинг февралида "Милтон Кинс Донс"дан ўтган ва трансфер нархи 6,63 млн еврони ташкил этганди. Ўйинчининг клуб билан тузган шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›