ПСЖ спорт директори: "Барселона" қоидани бузган"
20 дек 2018 16:46
Янгиликлар
ПСЖ спорт директори: "Барселона" қоидани бузган"
ПСЖ спорт директори Антеро Энрикенинг таъкидлашича, "Барселона" ёзда ярим ҳимоячи Адриен Рабьога шартнома таклиф қилган экан.
"Рабьо 29 август куни "Барселона"дан таклиф олганини айтганида ҳайратга тушдим. Демак, Каталония клуби раҳбарияти биз билан музокара ўтказишдан аввал футболчи билан келишиб олган. Улар қоидани бузган.
Уларнинг таклифи кулгили эди. Бу топ даражадаги ўйинчи учун жуда кам" - дейди Энрике.
Олдинроқ, "Атлетико" "Барселона"ни Гризманни билан ноқонуний равишда музокара олиб боргани эълон қилинган эди.
Фикрлар