ПСЖ сардори Тиаго Силва Франция фуқаролигини қабул қилди
Tolibjon Qosimov
16 мар 2019, 13:29
ПСЖ сардори Тиаго Силва ўзининг твиттер саҳифасида Франция фуқароси бўлганини маълум қилди.
"Бугун мен, турмуш ўртоғим, фарзандларимиз Исаго ва Яго Франция фуқароларига айландик. Бу биз учун бахтли кун, чунки биз олти ярим йилдан бери Парижда яшаймиз ва бу ерда ўзимизни уйдагидек ҳис қиламиз", - деб ёзди Силва.