

Париж клуби 55 ёшли француз учун 10 миллион евродан камроқ тўлайди.
Қайд этиш керакки, ПСЖ мураббий билан бир йилга узайтириш имконияти билан икки мавсумлик келишувга эришди.
Шу билан бирга, парижликлар ҳозирги бош мураббийи Маурисио Почеттинони истеъфога чиқаришлари керак. Клуб раҳбарияти 50 ёшли аргентиналикни товон пули борасида ён беришга кўндирмоқчи, аммо у барча 15 миллион евро тўловни талаб қилмоқда.
"Ницца" ўтган мавсум Франция чемпионатида 38 ўйинда 66 очко жамғарган ҳолда бешинчи ўринни эгаллади. ПСЖ эса 86 очко билан чемпионга айланди.



