ПСЖ Мбаппега йилига 30 миллион евро тўлашга тайёр

Alisher
20 мар 2021
ПСЖ форвард Килиан Мбаппени клубда сақлаб қолиш учун муҳим қадамни ташлади.

Парижликлар 22 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилишга тайёрлар, шундай экан унга йилига 30 миллион евро тўланади.

ПСЖ бу орқали "Реал" ва "Ливерпуль"ни шунчаки курашдан чиқариб ташлаши мумкин, сабаби бу клублар унинг маошини бу қадар кўтаришмайди.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе ПСЖга 2018 йилда "Монако"дан 145 миллион евро эвазига ўтган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: L`Equipe