ПСЖ Кин учун 40 млн евро таклиф қилади. "Эвертон" 45-50 млн хоҳламоқда

Alisher
2 июн 2021, 09:01
"Эвертон"га тегишли бўлган форвард Мойзе Кин ПСЖда тўлақонли асосда қолиши мумкин.

Парижликлар спорт директори Леонардо 40 миллион евро атрофидаги расмий таклиф тайёрламоқда. Шу билан бирга, "Эвертон" ҳужумчининг сотувидан 45-50 млн ишлаб олмоқчи.

Киннинг ўзига ПСЖ билан 5 йиллик шартнома имзолаш таклиф этилади. Ўйинчи Франция пойтахтида қолишни хоҳлайди.

Италиялик футболчи ўтган мавсум Лига 1 доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira