ПСЖ жазоланди
28 апр 2017 10:15
Янгиликлар
ПСЖ жазоланди
ПСЖ "Монако"га қарши лига Кубоги финал учрашувида (4:1) трибуналардаги тартибсизликлар учун икки учрашувни мухлисларсиз ўтказиш билан жазоланди.
Ўйин 1 апрель куни Лиондаги "Стад де Люмьер" стадионида бўлиб ўтди. Баҳс пайтида парижликлар мухлислари бир нечта ўриндиқларни суғуриб олишди, "Лион" президенти Жан-Мишель Оляс эса ПСЖни жиддий жазолашни сўради. Тартиб-интизом қўмитаси пойтахт клубининг уй стадиони трибуналарини икки учрашувга ёпиб қўйди. Бундан ташқари, парижликлар 100 минг евро миқдорида жарима тўлашади.
Фикрлар