ПСЖ Дани Алвесга 25 млн. фунт тўлайди

Aslanov Jasurbek
12 июл 2017, 18:45
Ҳимоячи Дани Алвес ва ПСЖ ўртасида амалга ошиши мумкин бўлган келишув маълумотлари ойдинлашди.

Маълумотларга кўра, ПСЖ катта маош туфайли 34 ёшли бразилиялик учун курашда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди.

ПСЖ 2 йил учун Дани Алвесга 25 млн. фунт тўлашга тайёр.

"Манчестер Сити" икки баравар кам маош таклиф қилган эди - йилига 6 млн. фунт.

Олдинроқ Дани Алвес шартнома имзолаш учун Парижга етиб боргани эълон қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports