UZ

Сўнгги янгиликлар

21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  1 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  1 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  9 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  5 20:20U23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  8 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  13 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  11 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  4 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  7 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  19 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  9 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  3

ПРО-лиганинг ҳамма клубида матбуот котиби бор-ми? Янгиликлар

ПРО-лиганинг ҳамма клубида матбуот котиби бор-ми?

Мамлакатимизда Президентимиз раҳномалигида спортимиз, хусусан, футболимизнинг ривожи йўлида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётир.

Бу борада ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган қатор қарорлар дастуриламал вазифасини ўтаяпти.

Чунончи, ЎФА ва ПФЛ томонидан республикамизда ўтказилаётган мусобақаларнинг нуфузини юксалтириш, болалар ва ёшлар футболини   янада  оммавийлаштириш  мақсадида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар самарасини кўрсата бошлади. Буни Суперлига учрашувларининг савияси нисбатан ошганлигида, мухлисларнинг стадионга ташрифи ҳам сезиларли кўпайганлигида кўриш мумкин. Ҳакамларнинг  олдига қўйилаётган талаблар, бунинг баробарида, қўпол хатога йўл қўйган ҳакамларга кўрилаётган  чоралар ҳам учрашувларнинг кескин ва қизиқарли ўтишини таъминлади.

Клублар  зиммасига матбуот хизмати фаолиятини яхшилаш вазифаси юклатилгани ҳам фойдадан ҳоли бўлмади. Бунинг натижасида, Суперлига матбуот хизмати ходимлари  жамоасидаги янгиликлар ва ўзгаришларни  оммавий ахборот воситалари орқали ишқибозларга етказишда фаоллик кўрсатишди. Бу билан ўзларини жамоа ва мухлисларни яқинлаштирувчи асосий омиллардан бири эканлигини исботлашди.  Қувонарлиси, уларнинг хизматлари ҳам беэътибор қолмади. АГМК жамоаси Ўзбекистон кубогини қўлга киритганида, клубнинг барча ходимлари қаторида матбуот котиби Бахтиёр Шириновнинг ҳам енгил автомобиль билан тақдирлангани миллий футболимиз журналистикаси тарихида янги саҳифани очиб берди. Ўз навбатида бу клублар раҳбарлари томонидан матбуот хизмати вакилларига эътибор ўзгарганини, уларнинг меҳнати қадрлана бошлаганини билдиради. Очиғи, бунақа  эътироф ҳали футболимизда бўлмаганди. 

Бинобарин, ўтган йилдан мусобақа Регламентига кўра ПРО-лига клубларида ҳам матбуот котиблари лавозимини  жорий этиш мажбурийлиги белгилаб қўйилди. Шунга қарамай, олдинги мавсумда лиганинг бир нечта клубининг  матбуот котиблари муносиб фаолият юритишди. Буни тан олмай илож йўқ. Бу фидойи инсонлар биринчилик мобайнида футболчилар билан қилган қизиқарли суҳбатлари, тезкор хабарлари ва учрашув шарҳлари билан ишқибозлари меҳрини қозонишди. Бу муболаға эмас, албатта.

Бироқ... Бизнинг наздимизда ўтган йили мусобақа Регламентининг тегишли банди ПРО-лиганинг ҳамма клубида ҳам кўнгилдагидек бажарилмади. Уларда матбуот котиби борми, йўқми билиб бўлмади. Кузатишлар шуни кўрсатдики, айрим клубнинг матбуот хизмати  футбол  ва спортга оид газеталар у ёқда турсин, ҳатто интернет сайтларида ҳам биронта хабар ёхуд учрашув шарҳи билан чиқишмади. Фақат, баъзи интернет сайтлари журналистларининг ўзлари  изланиб, клубларнинг янгиликларини  имкон даражасида ёритиб туришди. Беихтиёр, шу ерда савол туғилади. Ахир, матбуот котибининг вазифаси нимадан иборат, ўзи?  Жамоасининг  тарғиботига ким масъул?  Бундан келиб чиқадики, айрим клубларда фаолият юритаётган (агарда у бўлса) матбуот котиби ўз вазифасига бефарқ, ёки соҳани унчалик ҳам тушунмайди.

Мана, 2019 йилнинг дастлабки ойи поёнига етиб, қишнинг охирги ойи ҳам бошланди. Ҳадемай янги футбол мавсуми  кириб келади. Ҳозирданоқ оммавий ахборот воситаларида Суперлига клубларининг тайёргарлиги ҳақидаги турфа маълумотлар билан танишяпмиз. Бунинг учун ушбу клублар матбуот хизмати ходимларига миннатдорлик билдирамиз.
Айни дамда, ПРО-лигадаги бир нечта  клуб  матбуот котибигина жамоасидаги  ўзгариш  ва янгиликларни мухлислари билан баҳам кўряпти, бу билан ўз ишига содиқлигини исботлашяпти. Нимагадир, бошқа жамоалардан на дарак бор, на икки қатор хабар. Афсуски, бунинг натижасида  ишқибозлари севимли жамоаларининг бугунги ҳолатидан бехабар қолишаётир, нафақат улар футболимиз оммаси ҳам.

Балким, бугунги кунда  мазкур клубларда матбуот ходими умуман йўқдир, балким уларни фақат футбол мавсуми пайти, яъни бир неча ойга ишга олишаётгандир. Агар шундай бўлса, бу Регламентга зид эмасми?  Клуб раҳбарининг бундан кўзлаган мақсади нима, арзимаган маблағни тежашми? Аслида, клублар мутассаддилари  ПФЛ томонидан олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаши, мусобақа Регламентини сўзсиз бажаришлари,  бунинг баробарида, Ўзбекистон чемпионати ва биринчилигимизни нуфузини оширишга, ўз жамоасининг обрўйини юксалтиришга хизмат қилиши лозимдир!

Бир неча кун аввал Профессионал Футбол Лигасининг Суперлига ва ПРО-лига клубларининг маркетинг бўлими ва мухлислар билан ишлаш бўлими ходимлари учун семинари ташкил этилди. Унда 2019 йилги мавсум учрашувларини юксак савияда уюштириш, футбол ишқибозларини стадионларга кўпроқ жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди. Албатта, ўша йиғилишда клубларнинг матбуот котиблари ҳақида, уларнинг вазифалари хусусида тўхталинса, бу борада клублар олдига тегишли талаблар қўйилса айни муддао бўларди. Ваҳоланки, стадионга ташриф буюрадиган мухлислар сонининг ошишида матбуот хизмати вакилларининг ҳам ўрни беқиёслигини зинҳор унутмаслик керак эди. Зеро, уларнинг кенг қамровли тарғибот ишлари бу борада муҳим аҳамият касб этади.

Фикр-мулоҳазаларимиздан келиб чиқиб, ПФЛга қуйидаги таклифларни билдиришни жоиз деб биламиз:
1.Бугунги кунда ПРО-лига клубларида матбуот котиби штатининг мавжудлигини ўрганиш;
2.Клубларда матбуот котибининг фаолият юритиши учун етарли шарт-шароит  ва имкониятлар яратилганлигини кўриб чиқиш;
3.Матбуот котиби   фаолиятини мониторинг қилиб бориш;
4.Ҳар чорак(имкони бўлмаса, биринчилик бошланиши арафасида ва давралар оралиғидаги танаффус пайти)да ПФЛ томонидан Суперлига ва ПРО-лига матбуот котиблари учун ўзаро тажриба алмашиш  мақсадида ўқув семинарлари ташкил этиш;
5.Учрашувлар  учун чиқариладиган дастурлар   бўйича  ПФЛ томонидан “Йилнинг энг яхши дастури”, шунингдек, “Энг яхши матбуот хизмати”  танловларини йўлга қўйиш;
6.Матбуот котибининг иш юритиши учун тегишли шароит яратиб бермаган ёки мусобақа Регламентининг тегишли бандини бажаришга эътиборсиз бўлган клуб мутассаддисини огоҳлантириш мақсадга мувофиқ саналади.

Ишончимиз комилки, юқорида билдирилган таклиф ва мулоҳазаларимиз миллий футболимиз ривожи, асосан, қуйи лига мусобақаларининг нуфузини оширишга хизмат қилади. Зеро, футбол – бу халқ ўйинидир!  

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика