ПРО-Лига, “Б” гуруҳи. 14-тур статистикаси
13 июн 2018 19:09
Янгиликлар
ПРО-Лига, “Б” гуруҳи. 14-тур статистикаси
Қуйида турнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.
“Локомотив-БФК” мавсумдаги илк ғалабасини сафарда қўлга киритди
ПРО-Лиганинг “Б” гуруҳидаги ўйинлар ҳам қизиқарли кечмоқда дейиш мумкин. Аввало шуни айтиб ўтиш лозимки, Тошкентнинг “Локомотив-БФК” жамоаси мавсумдаги илк ғалабасини 14-турга келиб танътана қилди. Аҳамиятлиси “темирйўлчилар” ушбу уч очкони сафарда қўлга киритди. Бухоронинг “Лабса” жамоаси меҳмони бўлган Леонид Сенкевич шогирдлари 4:2 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.
Тошкент вилоятининг “Нурафшон” жамоаси ушбу турда “Ғиждувон”ни қабул қилиб,ғалабага эришган холда 1-ўринга мустаҳкам ўрнашиб олди. Эътиборлиси Воҳид Холбоев шогирдлари учрашувнинг сўнгги 4 дақиқасида 2та тўп киритиб, рақибни аламли тарзда мағлуб этди.
Самарқандда кечган “Шердор” – “Ёзёвон” баҳси ҳам шунга ўхшаш бўлди. 80-дақиқага қадар таблода 1:1 ҳисоби порлаб турарди. Бироқ мезбонлар 80-81-дақиқаларда тўп киритиб, ғалабани расмийлаштирди.
“Ифтихор” майдонига сафар уюштирган “Хотира-79” жамоаси гарчи учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очган бўлсада, якунда Олтиариқдан қуруқ қўл билан қайтиб келди. Олинган маълумотларга кўра, “Хотира-79” бош мураббийи Нозим Муллаохунов яна Уйчига бормай қўйган. Маълум муддат жамоа раиси сифатида фаолият юритган Носиржон Султонов эса яна “Хотира-79”га қайтгани ҳақида маълумот бор.
“НУРАФШОН” – “ҒИЖДУВОН” 3:1.
“ШЕРДОР” – “ЁЗЁВОН” 3:1
“ИФТИХОР” – “ХОТИРА-79” 4:2
“ЛАБСА” – “ЛОКОМОТИВ-БФК” 2:4
Турнинг тезкор голи ва бошқалар ҳақида
Футболга ўзига хос жозиба бағишлайдиган голлар ҳақида тўхталиб ўтамиз.
14-турнинг 4та ўйинида жами 20та гол қайд этилди.
Бу ҳар бир учрашувга ўртача 5тадан гол демакдир.
Мезбон жамоалар томонидан киритилган голлар сони 12тани ташкил этди.
Қолган 8та тўп эса меҳмонлар ҳисобига ёзилди.
Учрашувларнинг биринчи бўлимида 6та гол қайд этилди.
Иккинчи таймда эса дарвозаларга яна 14та тўп киритилди.
“Ифтихор” ва “Локомотив-БФК” ушбу турда энг кўп гол урган жамоа бўлди. 4тадан тўп.
Мазкур турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган жамоа бўлмади.
14-турнинг энг тезкор голи 6-дақиқада киритилди. “Шердор” футболчиси Асомиддин Маматов “Ёзёвон” дарвозасига биринчи бўлиб тўп киритиб, ўзини кўрсатди. Эътиборлиси унинг жамоаси шу куни ғалаба қозонди.
Аксинча турнинг энг сўнгги голи 90-дақиқада киритилди. “Хотира-79”нинг тўпурар ҳужумчиси Бобур Мамажонов “Ифтихор” дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни биттага қисқартирди.
Мазкур турда дублга эришган футболчилар сони 3тани ташкил этди. Александр Беляков (“Локомотив-БФК”), Акмал Холматов (“Ифтихор”), Фаҳриддин Алимов (“Шердор”) рақиб дарвозасига иккитадан ўп киритиб, жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди.
Шунингдек ушбу турда 3та пенальти қайд этилди. Эътиборлиси уларнинг барчаси аниқ амалга оширилди. Абдурасул Комилов (“Нурафшон”), Бобур Мамажонов (“Хотира-79”) ва Наримон Ҳасанов (“Лабса”) 11 метрлик нуқтадан совуққонлик фойдаланиб, ўз активига биттадан гол ёздириб қўйди.
14-турда кимлар гол урди?
1. Фаррух Шотурсунов – “Нурафшон”.
2. Орифхўжа Абдухолиқов – “Нурафшон”.
3. Абдурасул Комилов – “Нурафшон”.
4. Тўлқин Умаров – “Ғиждувон”.
5. Асомиддин Маматов – “Шердор”.
6. Фаҳриддин Алимов (2та) – “Шердор”.
7. Шаҳбоз Абдураимов – “Ёзёвон”.
8. Илҳом Алибоев – “Ифтихор”.
9. Саид Абдужабборов – “Ифтихор”.
10. Акмал Холматов (2та) – “Ифтихор”.
11. Собир Ҳамидов – “Хотира-79”.
12. Бобур Мамажонов – “Хотира-79”.
13. Саидмаҳмуд Ғуломов – “Локомотив-БФК”.
14. Ислом Шарипов – “Локомотив-БФК”.
15. Александр Беляков (2та) – “Локомотив-БФК”.
16. Наримон Ҳасанов – “Лабса”.
17. Нозим Ашуров – “Лабса”.
и
Футболда кўполликлар ва ўйин қоидаси бузилиш холатлари учраб туради. Бу албатта табиий хол.
ПРО-Лиганинг “Б” гуруҳадаги 14-тур ўйинлари “А” гуруҳидаги ўйинларга нисбатан тартибли ўтганини кўриш мумкин.
Сабаби “Б” гуруҳидаги 4та учрашувда жами 9та футболчи сариқ карточка билан сийланди.
Бу эса ҳар бир учрашувга ўртача 2тадан огоҳлантириш демакдир.
Энг кўп сариқ карточка “Шердор” – “Ёзёвон” баҳсида қайд этилди. Учрашувни бошқариб борган ҳакам Султонмурод Абдураҳмонов шу куни ҳар икки жамоадан 2тадан футболчини ёнига чорлаб, сариқ карточка кўрсатишга қарор қилди.
Аҳамиятлиси “Ифтихор”, “Лабса” ва “Локомотив-БФК” жамоаси футболчилари бу турда бирорта ҳам сариқ карточка олмасдан, тартиб-интизом бўйича бошқаларга ўрнак бўлди.
“Лабса” – “Локомотив-БФК” учрашувини 62та мухлис кузатди
ПРО-Лиганинг “Б” гуруҳидаги ўйинларга томошабинлар ташрифи кескин тарзда пасайиб кетаётганини кўриш мумкин.
Хусусан 14-турнинг 4та ўйинига жами 1568 нафар мухлис кирган.
Олтиариқдаги ўйинни кўриб борган 717 та ишқибоз турнинг энг юқори натижаси сифатида гавдаланмоқда.
Аксинча Ғиждувондаги “Наврўз” стадионида бўлиб ўтган “Лабса” – “Локомотив-БФК” учрашувини атига 62та мухлис кузатди холос.
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
“НУРАФШОН” – “ҒИЖДУВОН” 3:1.
Тошкент вилояти. “Дўстлик” стадиони 154 томошабин
“ШЕРДОР” – “ЁЗЁВОН” 3:1
Самарқанд шаҳри. “Динамо” стадиони. 635 томошабин.
“ИФТИХОР” – “ХОТИРА-79” 4:2
Олтиариқ шаҳри. “Марказий” стадиони. 717 томошабин.
“ЛАБСА” – “ЛОКОМОТИВ-БФК” 2:4
Ғиждувон шаҳри. “Наврўз” стадиони. 62 томошабин.
Турнир жадвали
Навбатдаги турда учрашадилар
15-тур. 17 июнь (якшанба)
«Хотира-79» - «Лабса»
«Ёзёвон» - «Ифтихор»
«Ғиждувон» - «Шердор»
«Зомин» - «Нурафшон»
«Локомотив БФК» дам олади
Фикрлар