UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

Превью. "Сўғдиёна" - "Машъал" Янгиликлар

Превью. "Сўғдиёна" - "Машъал"

Теглар :  СўғдиёнаМашъал
Муборакнинг "Машъал" клуби бу турни Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлади.

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Машъал» (Муборак)
30 апрель 2016. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент), О. Жумаев (Навоий), Н. Рўзимов (Тошкент), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
 
“Сўғдиёна” ва “Машъал” олий лигада 22 бора тўқнаш келишган. Натижалар Муборак жамоасининг катта устунлигини кўрсатмоқда.

“Машъал” 11 марта бу жамоадан устун келган. “Сўғдиёна” 5 марта ғалаба қозонган ва 6 бор дуранг ўйнаган. “Машъал” тўплар нисбатида ҳам устунликка эга – 33:21. “Газчилар” ўзаро ўйинларда 39, “Сўғдиёна” эса 21 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган. Жиззахликларнинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 3:0, “Машъал”нинг энг йирик муваффақияти 5:1га тенг.

Ўтган мавсумда “Сўғдиёна” ўз уйида ғалаба қозонган. Анвар Ражабов ва Акмал Абдураҳмоновнинг голларига меҳмонлар сафида Владислав Иванов жавоб берганди – 2:1. Муборакдаги баҳсда эса томонлар қанча ҳаракат қилишмасин гол ура олишмаганди – 0:0.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
02.05.2015 «Сўғдиёна» - «Машъал» 2:1
15.03.2014 «Сўғдиёна» - «Машъал» 1:1
25.08.2011 «Сўғдиёна» - «Машъал» 2:3
01.03.2009 «Сўғдиёна» - «Машъал» 1:0
12.04.2008 «Сўғдиёна» - «Машъал» 2:4

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз майдонида тўрт марта “Машъал”дан устун келган. Иккита учрашувда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. 5та ҳолатда Муборак клуби сафардан ижобий натижа билан қайтган. “Сўғдиёна” ўз мезбонлик қилган охирги 3 ўйинда фақат бир бор зафар қучган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика