UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида ғалаба қозонди, "Сўғдиёна" автогол урди, "Динамо" эса сафарда ишончли ҳисобда зафар қучди  0 23:36"Реал" бир неча ҳафтадан бери Салибанинг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. "Арсенал" ҳимоячиси - испанияликларнинг устувор мақсади  2 23:02А Серия. "Рома" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди, Шомуродов ғалаба голига ассистентлик қилди  45 22:51"Болонья" — "Ювентус". Таркиблар маълум  3 22:27АПЛ. "Челси" ўз уйида ўтган турда чемпионликни расмийлаштирган "Ливерпуль"ни мағлуб этди  21 22:25Бундеслига. "Байер" очко йўқотди, "Бавария" — 2024/25 йилги мавсум чемпиони! Кейнда илк соврин  6 22:21Суперлига. "Динамо" "Шўртан" майдонида ишончли ғалабага эришди  31 22:08Левандовски "Интер" билан баҳсда ҳаракат қилиши мумкин, Бальде эса ўйинда иштирок этмайди  2 21:41"Пиза" 34 йилдан сўнг А Серияга қайтди  7 21:10ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда "Қорабоғ"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов эса захирадан майдонга тушди  3 21:07"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси билан музокараларни бошлади  3 21:05Суперлига. Навоийда бугун байрам. "Қизилқум" уйга қайтган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  179 20:35РПЛ. ЦСКА меҳмонда "Ахмат" билан дуранг ўйнади, Файзуллаев тўлиқ ўйнади ва огоҳлантирилди  7 20:02АПЛ. МЮ "Брентфорд"га мағлуб бўлди, "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" ўз ўйинларида дуранг қайд этишди  4 19:55“Сўғдиёна“ Фарғонада иккита гол урган баҳсда “Нефтчи“ 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди  33

Превью. "Сўғдиёна" - "Локомотив" Янгиликлар

Превью. "Сўғдиёна" - "Локомотив"

Олий лиганинг 4-турида "Сўғдиёна" клуби ўз майдонида Тошкентнинг "Локомотив" клубини қабул қилади.

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Локомотив» (Тошкент)
10 апрель 2016. Жиззах. "Жиззах" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), А. Калинин (Қарши), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган)
 
“Сўғдиёна” ва “Локомотив” олий лигада 16 бора тўқнаш келишган. Натижалар “темирйўлчилар”нинг устунлигини кўрсатмоқда.

“Локомотив” ушбу рақибни 12 марта мағлуб этган. “Сўғдиёна” 2 марта ғалабага эришган. Қолган 2та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. “Локомотив” ўзаро ўйинларда 40та гол урган, “Сўғдиёна” футболчилари 9 марта тошкентликлар дарвозасини ишғол этишган. “Локомотив” ўзаро ўйинларда 38 очкога эга бўлган, “Сўғдиёна” ҳисобида 8 очко бор. “Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 7:0га тенг. “Сўғдиёна”нинг энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил иккала баҳсда ҳам “Локомотив” зафар қучган. “Сўғдиёна” уйида ўтган учрашувда Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Шоаҳмедов томонидан урилган голлар “Локо”га ғалаба келтирган. Майдон эгалари сафида ягона голни Анвар Ражабов урган – 1:3. Тошкентда Элёр Орипов ўз дарвозасини ишғол қилиб голлар шоусини бошлаб берган. Санжар Шоаҳмедов (2та), Ислом Тўхтахўжаев (2та), Марат Бикмаев ва кичик Жасур Ҳасанов “Сўғдиёна” дарвозасига тўп киритишганди – 7:0.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
03.04.2015 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 1:3
23.08.2014 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 0:2
20.09.2013 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 1:4
23.05.2009 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 0:0
29.03.2008 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз уйида “Локомотив”га қарши кечган 8та ўйиннинг иккитасида ғолиб бўлган. Икки бор дуранг қайд этилган ва тўрт бор “темирйўлчилар” сафардан ғалаба билан қайтишган. Охирги тўрт ўйинда “Сўғдиёна” ғалаба қозона олмаган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика