UZ

Сўнгги янгиликлар

03:45ЕЧЛ. ПСЖ пенальтилар сериясида "Ливерпул"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. "Бавария" ва "Интер" ҳам чорак финалда  125 03:05Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Пахтакор"га тўртта гол урди  149 00:45ЕЧЛ. "Барселона" жавоб ўйинида "Бенфика"га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чорак финалга йўл олди  82 23:42"Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" ўзаро ўйинлар тарихи  5 23:41"Барселона" – "Бенфика" учрашувида рўзадор футболчилар оғиз очиб олиши ўйин тўхтатиб турилди  15 23:25Фримпонг "Барса" ёки "Реал"га ўтмоқчи  5 23:08"Қўқон-1912" эртага тақдимот маросимини ўтказади. Тадбир мухлислар ва ОАВ учун очиқ   0 22:27Фарғона вилояти ҳокими "Нефтчи" қароргоҳида бўлди  2 21:26"Сурхон" Термизда таништирув маросими ўтказди  5 21:15АПЛнинг учта гранд жамоаси Рафиньяни сотиб олмоқчи  3 20:50Артета АПЛ ёки ЕЧЛдан қайси бирини ютишни кўпроқ хоҳлайди?  1 20:25"Манчестер Сити" Флориан Вирц билан музокараларни бошлади  6 19:59Ван Дейк - ПСЖ билан ўйин ҳақида: "Умид қиламанки, "Ливерпуль" Чемпионлар Лигаси чорак финалига чиқади"  1 19:31Клопп ўзининг энг катта трансфер хатосини айтди  1 19:08Гвардиола Родрига ўринбосар топди  1

ПРЕВЬЮ. “Сўғдиёна” –“Динамо” Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. “Сўғдиёна” –“Динамо”

Теглар :  СўғдиёнаДинамо
Олий лиганинг 23-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилади.

УШБУ МАВСУМДА
Биринчи давра 8-турида “Сўғдиёна” Самарқандда “Динамо”га қарши баҳс олиб борган эди. Ушбу баҳсда Амиржон Сафаров 57- дақиқада ҳисобни очган эди.Кўп ўтмай ўйиннинг 66- дақиқасида жамоа сардори Санжар Рашидов ҳисобни тенглаштирган эди.84- дақиқада Ихтиёр Тошпўлатов ўйиндаги ҳисобни 1:2 кўринишига олиб келган бўлса,88 -дақиқада Амиржон Сафаров гол киритди ва жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди. Шу тариқа баҳс 2:2 ҳисобида якунига етган эди.

“Сўғдиёна” ўтган турда “Насаф” га қарши қолдирилган ўйинни ўтказди ва мағлубиятга учраган бўлса, “Динамо” ўз ўйинда “Бунёдкор”ни мағлуб эта олмади ва 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган. “Динамо” 22 очко билан турнир жадвалида  13-ўринни банд этиб турган бўлса, “Сўғдиёна” 23 очко билан 12-ўриндан жой олган.

ЎЙИНИ  ҲАСАН РЎЗИЕВ БОШҚАРАДИ
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), О. Тўйчибоев (Фарғона)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.



ЎЗАРО УСТУНЛИК
“Сўғдиёна” ҳамда “Динамо”  клублари олий лигада шу кунгача 37 бор куч синашишган.“Сўғдиёна” ҳисобида 13 та, “Динамо” ҳисобида 17 та ғалаба мавжуд. 7 ўйинда  дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида ўстунлик “Динамо” томонда  : 40:58. “Сўғдиёна” 46, “Динамо” ўзаро ўйинларда 58 очкони қўлга киритган. “Сўғдиёна”нинг энг йирик ғалабаси 3:1, “Динамо”нинг энг йирик муваффақияти  4:0.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган барча учрашувлар:
01.10.2015 «Сўғдиёна» — «Динамо» 1:2
29.03.2014 «Сўғдиёна» — «Динамо» 1:3
26.05.2013 «Сўғдиёна» — «Динамо»  4:3
05.03.2011 «Сўғдиёна» — «Динамо» 0:0
14.06.2009 «Сўғдиёна» — «Динамо» 3:1
18.11.2008 «Сўғдиёна» — «Динамо» 1:1
16.06.2006 «Сўғдиёна» — «Динамо» 0:1
30.04.2005 «Сўғдиёна» — «Динамо» 1:0
06.10.2004 «Сўғдиёна» — «Динамо» 2:1
13.04.2002 «Сўғдиёна» — «Динамо» 0:0
29.10.2001 «Сўғдиёна» — «Динамо» 3:1
29.08.2000 «Сўғдиёна» — «Динамо» 3:6
09.10.1999 «Сўғдиёна» — «Динамо» 0:0
13.06.1997 «Сўғдиёна» — «Динамо» 1:0
17.10.1996 «Сўғдиёна» — «Динамо» 1:1
03.06.1995 «Сўғдиёна» — «Динамо» 2:0
30.08.1993 «Сўғдиёна» — «Динамо» 0:1
07.05.1992 «Сўғдиёна» — «Динамо»2:1



ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Жиззахдаги 18 та ўйиндан 8 тасида “Сўғдиёна”, 5 тасида “Динамо”  ғалаба қозонган. 5 та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган.

ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ.
Ёшлар лигаси баҳси 29 сентябрь куни соат 15:30 да “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 30 сентябрь куни 17:00 да “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади.

ЖАМОА ТЎПЎРАРЛАРИ.
“Сўғдиёна” жамоа сардори Санжар Рашидов чемпионат тўпўрарлар рўйхатида 2 ўринни эгаллаб турибди. Унинг ҳисобида 12 та гол бор. Жамоа ҳужумчиси Ихтиёр Тошпўлатов ҳисобида эса 5 та гол бор. Азамат Исроилов 2 та гол,Сардор Эминов,Сарвар Жўраев ҳисобида 1 тадан гол мавжуд.



“Сўғдиёна” матбуот хизмати

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика