UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55Хави МЮни бошқаришга рози  0 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  14 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  37 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  23 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  5

Превью. "Шўртан" - "Машъал" Янгиликлар

Превью. "Шўртан" - "Машъал"

Теглар :  ШўртанМашъал
Олий лиганинг 27-турида Қашқадарё дербисида "Шўртан" ва "Машъал" клублари тўқнаш келишади.

«Шўртан» (Ғузор) – «Машъал» (Муборак)
25 октябрь 2015. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 16:00
Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Усмонов (Тошкент), А. Рисқуллаев (Тошкент)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).

“Шўртан” ва “Машъал” олий лигада жами 17 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 10  та ўйинда ғолиб бўлишган. 1 та  ўйинда дуранг қайд этилган. 6 учрашувда эса “Шўртан” зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам “Машъал” олдинда - 31:16. Ўзаро ўйинларда “Машъал” 31 очкони, “Шўртан” эса 19 очкони  қўлга киритган.

“Шўртан”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 3:1 га тенг. “Машъал”да бу кўрсаткич 5:0 бўлиб турибди.

Дастлабки даврада “Шўртан” сафарда ушбу рақибни мағлуб этган. Дастлаб Зафар Тўраев гол уриб ҳисобни очганди. Шундан сўнг, меҳмонлар Мирзакамол Камолов ва Игорь Тараннинг голлари эвазига зафар қучишганди – 1:2.

Ғузорда ўтган сўнгги беш учрашув:
25.06.2012 «Шўртан» - «Машъал» 1:0
11.03.2011 «Шўртан» - «Машъал» 1:4
08.05.2010 «Шўртан» - «Машъал» 1:0
20.09.2009 «Шўртан» - «Машъал» 2:1
25.05.2008 «Шўртан» - «Машъал» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар ўртасида ўтган Ғузордаги ўйинларда 3 бор “Шўртан” зафар қучган. 4 марта “Машъал” ғалаба қозонган. Битта учрашувда дуранг қайд этилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика