UZ

Сўнгги янгиликлар

00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  2 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  0 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  0 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  3 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0

Превью. "Қўқон-1912" - "Пахтакор" Янгиликлар

Превью. "Қўқон-1912" - "Пахтакор"

Олий лиганинг 2-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинда "Қўқон-1912" "Пахтакор"ни қабул қилади.
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Пахтакор» (Ташкент)
5 июль 2015 йил. Қўқон. "Марказий" стадиони. 18:00
Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), А. Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).


"Қўқон-1912" ва "Пахтакор" олий лигада жами 18 бора тўқнаш келишган. Натижалар шерларнинг устунлигини кўрсатмоқда. Тошкент клуби 11 марта ғолиб бўлган, 2та ўйинда дуранг қайд этилган. Қўқонликлар ҳисобида 5та ғалаба мавжуд. Тўплар нисбатида ҳам "Пахтакор" олдинда - 30:11. Ўзаро ўйинларда "Пахтакор" 35, "Қўқон-1912" 17 очкони қўлга киритган.

"Пахтакор"нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси 7:1 га тенг. "Қўқон-1912"да бу кўрсаткич 4:2 бўлиб турибди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги олий лига доирасидаги сўнгги учрашувлар 2003 йилда бўлиб ўтган. Дастлабки турда Тошкентда ташкил этилган учрашувда майдон эгалари 5:1 ҳисобида зафар қучишган. Сервер Жепаров (иккита), Владислав Кирьян, Бахтиёр Ҳамидуллаев ва Жаъфар Ирисметов шерлар сафида, Шухрат Юсупов қўқонликлар таркибида ўзини кўрсатган. Сўнгги турда Қўқонда бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғолиб чиқишган. Қўқонликлар таркибида Учқир Аширматов, Шухрат Юсупов ва Аҳдам Жоналиев гол уришган бўлса, меҳмонлардан Александр Крохмаль ва Баҳром Умаров тўп киритишган.

Қўқонда ўтган барча учрашувлар:
02.11.2003 «Қўқон-1912» - «Пахтакор» 3:2
04.06.2002 «Қўқон-1912» - «Пахтакор» 1:3
21.05.2000 «Қўқон-1912» - «Пахтакор» 2:1
13.04.1999 «Қўқон-1912» - «Пахтакор» 3:2
01.11.1998 «Қўқон-1912» - «Пахтакор» 2:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоаларнинг водийда ўтган ўйинларида Қўқон 4 бор зафар қучган. Икки бор ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. "Пахтакор" ушбу жамоа майдонидан 3 бор 3 очко билан қайтган. Қўқонда ўтган охирги 7та ўйинда камида 3тадан гол урилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика