UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  0 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  2 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  7 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  0 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  13 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  12 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  110 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  221 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  7 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7

Превью. "Қизилқум" - "Олмалиқ" Янгиликлар

Превью. "Қизилқум" - "Олмалиқ"

Олий лиганинг 22-турида "Олмалиқ" жамоаси Навойида "Қизилқум" клуби меҳмони бўлади.

«Қизилқум» (Навоий) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
19 сентябрь 2015. Навоий. "Сўғдиёна" стадиони. 18:00
Ҳакамлар: Д. Пислегин (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), Н. Рўзимов (Тошкент), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).

“Олмалиқ” ва “Қизилқум” олий лигада 15 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 8тасида олмалиқликлар ғолиб бўлишган. 2та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Қизилқум” ҳисобида 5та ғалаба мавжуд.

“Олмалиқ” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 27та тўп киритган, навоийликлар эса “Олмалиқ” дарвозасига 20та гол уришган. “Олмалиқ”  ўзаро ўйинларда 26 очко ишлаб олган бўлса, “Қизилқум” 17 очкони қўлга кирита олган. “Олмалиқ”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 5:1 ни ташкил қилади. “Қизилқум”нинг йирик ғалабаси эса 4:2.
 
Биринчи даврада Олмалиқда ташкил этилган учрашувда мезбонлар Камолиддин Мурзоев ва Жаҳонгир Абдумўминов томонидан киритилган тўплар эвазига ғолиб бўлишганди – 2:0.

“Қизилқум” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
12.09.2014 «Қизилқум» - «Олмалиқ» 3:2
03.11.2013 «Қизилқум» - «Олмалиқ» 4:2
06.10.2012 «Қизилқум» - «Олмалиқ» 2:1
27.06.2011 «Қизилқум» - «Олмалиқ» 3:3
22.05.2010 «Қизилқум» - «Олмалиқ» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” ўз уйида ўтган 7та ўйиннинг 5тасида ғолиб бўлган. 2009 йил бўлиб ўтган ўйинда “Олмалиқ” сафарда ғалабага эриша олган. Яна битта учрашувда дуранг қайд этилган. Сўнгги уч йилда “Қизилқум” ўз майдонида бу рақибни фақат мағлуб этган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика