UZ

Сўнгги янгиликлар

00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  8 00:09"Эспаньол" — "Барселона". Таркиблар маълум  1 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  0 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  5 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди  0 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  2 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  1 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 20:04"Навбаҳор"ни 9 футболчи тарк этди  10 19:43Шотландия чемпионатида энг катта учрашув ўтказилди  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, 2-ўринга чиқиб олди  2

Превью. “Оқ-тепа” – “Қўқон-1912” Янгиликлар

Превью. “Оқ-тепа” – “Қўқон-1912”

“Оқ-тепа” шу кунга қадар “Қўқон-1912” жамоаси билан Ўзбекистон биринчилиги баҳсларида олти марта тўқнаш келган.
Учрашувларнинг барчасида майдон эгалари ғалаба нашидасини сурган. 2006 йилги мавсумнинг 14-туридан ўрин олган беллашувда “Оқ-тепа” меҳмонларни 2:1 ҳисобида мағлуб этган. Дастлаб Ниёзалиев 6-дақиқада ҳисобни очган бўлса, орадан етти ҳақида ўтиб, Иноғомов ўртадаги вазиятни тенглаштирган. Лекин жамоамизнинг энг содиқ ўйинчиси Зокир Мирзааҳмедов 86-дақиқада ғалаба келтирувни голнинг муаллифига айланган. Ўша мавсумдаги иккинчи ўйинда “Қўқон-1912” жамоамиздан ўзига хос “реванш” олишнинг уддасидан чиққан эди – 3:1.

2012 йилги баҳсларда ҳам томонлар биттадан ғалабага эришишди. Биринчи даврада Қўқонда меҳмон бўлиб йирик ҳисобда ютқазиб қўйган бўлсак, жавоб ўйинида яна Зокир Мирзааҳмедов “Қўқон-1912”нинг “кушандасига” айланди ва “Оқ-тепа”га уч очко тақдим қилган голга муаллифлик қилди.

Ўтган йилги беллашувлар голларга бой тарзда кечган. Тошкентда футболчиларимиз иродали ғалабага эришган бўлса, меҳмонда йирик ҳисобда ютқазиб қўйишган. Ўз олдига олий лигага чиқиш вазифасини қўйган икки жамоа ўртасидаги бу йилги баҳслар ҳам қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР
2006 ЙИЛ
“ОҚ-ТЕПА” – “ҚЎҚОН-1912” - 2:1 (1:1)
19 июнь. 14-тур. 500 томошабин.
Бош ҳакам
: Вилоят Нажафалиев (Тошкент).
Голлар: Алишер Ниёзалиев, 6 - 1:0. Раҳмат Иноғомов, 13 - 1:1. Зокир Мирзааҳмедов, 86 - 2:1.

“ҚЎҚОН-1912” – “ОҚ-ТЕПА” - 3:1 (2:0)
28 август. 25-тур. 1500 томошабин.
Бош ҳакам
: Али Маражабов (Андижон).
Голлар: Ҳаёт Сиддиқов, 26 - 1:0. Ориф Мамажонов, 30 - 2:0. Баҳодир Акрамов, 62 - 3:0. Даврон Назархонов, 74 - 3:1.

2012 ЙИЛ
“ҚЎҚОН-1912” – “ОҚ-ТЕПА” – 4:0 (2:0)
2 май. 8-тур. 4511 томошабин.
Бош ҳакам:
Бахтиёр Йўлчараев (Гулистон).
Голлар: Азиз Тўхтабоев, 5 – 1:0. Музаффар Қирғизов, 13 – 2:0. Андрей Бакланов, 60-пенальтидан – 3:0. Раҳмат Мелибоев, 78 – 4:0.

“ОҚ-ТЕПА” – “ҚЎҚОН-1912” – 1:0 (1:0)
7 июнь. 15-тур. 321 томошабин.
Бош ҳакам:
Мурод Муҳаммедов (Тошкент вилояти).
Гол: Зокир Мирзааҳмедов, 18-пенальтидан – 1:0.

2013 ЙИЛ
“ОҚ-ТЕПА” – “ҚЎҚОН-1912” – 3:2 (0:2)
12 апрель. 3-тур. 183 томошабин.
Бош ҳакам
: Шуҳрат Бозоров (Наманган).
Голлар: Искандар Алимбоев, 31 – 0:1. Баҳодир Акрамов, 34 – 0:2. Вадим Ничунаев, 70 – 1:2. Хушнуд Маматов, 80 – 2:2. Хушнуд Маматов, 90+1 – 3:2.

“ҚЎҚОН-1912” – “ОҚ-ТЕПА” – 4:1 (3:1)
30 июн. 20-тур. 4916 томошабин.
Бош ҳакам:
Акмал Раҳимов (Андижон).
Голлар: Хислат Усмонов, 5 – 0:1. Азиз Мадалиев, 16-пенальтидан – 1:1. Азиз Тўхтабоев, 26 – 2:1. Р.Абдуҳамидов, 35 – 3:1. Иcкандар Алимбаев, 66 – 4:1.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика