UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  1 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  10 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  8 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  12 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  4 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  5 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0

Превью. “Оқ-тепа” – “Обод” Янгиликлар

Превью. “Оқ-тепа” – “Обод”

Эртага “Оқ-тепа” Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларининг 1-босқич, 21-тур учрашувида майдонга тушади. Рақиб Тошкентнинг “Обод” жамоасидир.
1-лига дебютанти бўлмиш “Обод” билан “Оқ-тепа”нинг йўллари бу йил биринчи марта кесишди. Чемпионатнинг 2-турида “Обод” стадионида бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Биринчи бўлимда Дониёр Ҳасанов томонидан урилган голга Алишер Шоғуломов танаффусдан сўнг жавоб қайтарганди, аммо ҳимоячимиз Никита Свиридов ўз дарвозасини ишғол қилиб, майдон эгаларининг ғалабасига замин яратди. Шу тариқа жамоаларнинг биринчи тўқнашувида “Обод”нинг қўли баланд келди.

Айтиш керак, “Обод” лига дебютанти бўлишига қарамасдан ҳар қандай рақибга жиддий қаршилик кўрсатишнинг уддасидан чиқмоқда. Оддий мисол, 20-турда пешқадам “Қўқон-1912” Тошкентдан мағлубият билан қайтди – 2:0.

Эртангги учрашувни қаршилик Наим Қосимов бошқаради. Унга қанотларда тошкентлик Фаррух Ёрмуҳамедов ва Суннатилла Каримов ёрдам беради. Беллашув назоратчиси андижонлик Ислом Раҳимов.


2014 ЙИЛ
Ўзбекистон Биринчилиги. 2-тур
“ОБОД” – “ОҚ-ТЕПА” – 2:1 (1:0)
6 апрель. Тошкент. “Обод” стадиони. 155 томошабин.
Бош ҳакам:
Игорь Худойдотов (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Ришат Нугманов (Тошкент), Баҳодир Баҳромов (Тошкент).
Захирадаги ҳакам: Игорь Гормашов (Тошкент).
Назоратчи: Ибрагим Шарипов (Бухоро).
“Обод”: Бекзод Омонмуродов, Мирзоҳид Мирсаидов (Линар Габдурафиков, 66), Ғайрат Умиров, Дониёр Ҳасанов, Камолиддин Тожибоев, Билолхон Тошмирзаев, Умид Боқиев (Умид Матмусаев, 63), Расул Шуҳратов (Дилшод Умархонов, 70), Санжар Тўрақулов, Жавлон Искандаров, Шерзод Жалилов.

“Оқ-тепа”: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Никита Свиридов (Шоҳруҳ Пирназаров, 79), Нодир Саъдуллаев, Темур Турдиев, Сергей Прохоров (Саиджон Топилов, 52), Нодир Тешабоев (Сергей Рекун, 46), Зафар Қорақулов, Никита Павленко, Алишер Шоғуломов, Маъруф Аҳмаджонов, Хуршид Йўлдошев Набижонович.

Голлар: Дониёр Ҳасанов, 16 – 1:0. Алишер Шоғуломов, 57-пенальтидан – 1:1. Никита Свиридов, 67-ўз дарвозасига – 2:1.

Огоҳлантиришлар: Маъруф Аҳмаджонов, 59. Нодир Саъдуллаев, 72. Сергей Рекун, 82. Хуршид Йўлдошев Набижонович, 90+3.
 

Ўзбекистон Биринчилиги. 21-тур
“ОҚ-ТЕПА” – “ОБОД”
10 июль. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони. 18:30
Бош ҳакам:
Наим Қосимов (Қарши).
Қанот ҳакамлари: Фаррух Ёрмуҳамедов (Тошкент), Суннатилла Каримов (Тошкент).
Назоратчи: Ислом Раҳимов (Андижон).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика