UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  0 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  1 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  0 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  19 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  25 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  17 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  21 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0

Превью. "Олмалиқ" - "Андижон" Янгиликлар

Превью. "Олмалиқ" - "Андижон"

Ҳали мавсумда ғалабага эришмаган "Андижон" клуби бугун "Олмалиқ" меҳмони бўлади.
«ОЛМАЛИҚ» – «АНДИЖОН»
5 апрель. Олмалиқ. “Олмалиқ” стадион. 17:00
Ҳакамлар:
Р.Бобомуродов, Р.Самандаров, О.Жумаев, Д.Каримов
Назоратчи: Б.Галеев.

“Олмалиқ” ва “Андижон” олий лигада жами 10 бора тўқнаш келган. Натижалар “Олмалиқ”нинг устунлигини кўрсатмоқда.

Шу кунга қадар “Олмалиқ” 6та ўйинда ғалаба қозонган, қолган тўрт учрашувда “бургутлар” муваффақият қозонишган. Гол уриш бўйича ҳам устунлик “Олмалиқ” томонида – 18:14. “Олмалиқ” ўзаро ўйинларда 18, “Андижон” эса 12 очко очко ишлаган. Ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабалар қуйидагича:  “Олмалиқ” - “Андижон” 4:1,  “Андижон” - “Олмалиқ” 4:2

2012 йил Олмалиқда бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар сафида Олег Зотеев, Дарко Станоевич ва Достон Абдураҳмонов гол уришган, “бургутлар” сафида Владимир Шишелов дублга эришган – 3:2. Водийда ташкил этилган баҳсда меҳмонлар йирик ғалабани қўлга киритишган. Олег Зотеев дублга эришган, Евгений Гогол ва Зафар Полвонов биттдан гол уришган. “Андижон” таркибида Алишер Тўхтасинов ўзини кўрсатган – 1:4.

Олмалиқда ўтган сўнгги беш учрашув:
08.04.2012  «Олмалиқ» – «Андижон»  3:2
14.06.2011  «Олмалиқ» – «Андижон»  2:1
31.10.2010  «Олмалиқ» – «Андижон»  2:1
20.06.2009  «Олмалиқ» – «Андижон»  2:0
12.04.2008  «Олмалиқ» – «Андижон»  1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Олмалиқ” ўз уйида ўтказган 5та ўйиннинг барчасида ғолиб бўлган! Охирги тўрт учрашувда Игорь Шквирин шогирдлари камида 2тадан гол уришган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика