UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  2 21:07Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  0 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  0 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  2 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  11 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  4 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  15 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  24 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  8 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0

ПРЕВЬЮ. ОКМК - "Бунёдкор". Абрамов сўнгги "қалдирғоч" ёхуд Қосимовдан Қосимовгача Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. ОКМК - "Бунёдкор". Абрамов сўнгги "қалдирғоч" ёхуд Қосимовдан Қосимовгача

Тошкентда кечадиган ОКМК - "Бунёдкор" учрашуви билан Суперлиганинг иккинчи турига якун ясалади.

Гарчи марказий мақомда бўлмасада, мазкур учрашувга оид эътиборли фактларни келтириб ўтамиз. 

ОКМК

Шоҳруҳ Гадоев - 54', Иракли Рухадзе - 85'

Суперлига. 2-тур

13/03/2023, 18:30

3
:
2
Тугади

Бунёдкор

Шоҳруҳ Абдураҳмонов - 27', Игорь Иванович - 61', Суҳроб Иззатов - 90'

45'
90'
54'  Шоҳруҳ Гадоев
54'  Хуршид Ғиёсов
60'  Ботирали Эргашев
85'  Иракли Рухадзе
85'  Санжар Турсунов
27'  Шоҳруҳ Абдураҳмонов
27'  Жасур Ҳакимов
61'  Игорь Иванович
90'  Суҳроб Иззатов

Ўзаро ўйинлар 

Гарчи сўнгги йилларда олмалиқликлар кўп бор ғалабага эришаётган бўлсада, бу борада устунлик "қалдирғочлар" томонида қолмоқда. Жамоалар Суперлига доирасида 30 маротаба тўқнаш келишган. 16та баҳсда "Бунёдкор", 7та учрашувда ОКМКнинг қўли баланд келган. Яна 7та баҳсда томонлар муроса кўчасини танлаган. Тўплар нисбати 46-31. Пойтахт клуби Суперлига доирасида меҳмон мақомида 7та ўйиндан бери мағлубиятга учраётгани йўқ. Жамоа сўнгги бор ўтган мавсумнинг 14-турида Жиззахда ютқазган эди. 

Жиззахдан ғалаба билан 

"Бунёдкор" мавсумни Жиззахда бошлади ва "Сўғдиёна"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Статистикага эътибор берадиган бўлсак, "қалдирғочлар" сўнгги бор "Сўғдиёна" майдонида 2018 йил Миржалол Қосимов устозлигида ортга ғалаба билан қайтган эди. Кейинги 4та баҳсда мезбонлар 2 бор уч очкога эга чиққан бўлса, яна 2та беллашувда томонлар муроса кўчасини танлаганди. Қосимовдан сўнг Жиззахда ғалаба қозонган Мурод Отажонов бугун Қосимов бошчилигидаги ОКМКга қарши майдонга чиқади.

Сўғдиёна

Суперлига. 1-тур

04/03/2023, 14:00

1
:
0
Тугади

Бунёдкор

Умидбек Султонов - 72'

45'
90'
27'  Бобурбек Юлдашев
36'  Жавоҳир Қаҳрамонов
38'  Санжар Шоаҳмедов
57'  Дзенан Займович (Сердер Сердеров)
76'  Ҳислат Ҳалилов (Нодиржон Сойибов)
76'  Искандар Шайкулов (Аюбхон Номанов)
76'  Станислав Андреев (Алишер Салимов)
79'  Жасур Ҳасанов О (Улуғбек Абдуллаев)
88'  Марко Колакович
68'  Жасур Ҳакимов (Умидбек Султонов)
72'  Умидбек Султонов
76'  Акбар Исматуллаев (Расул Йўлдошев)
85'  Игорь Иванович (Виктор Сотников)
85'  Дониёр Абдуманнопов (Музаффар Олимжонов)
87'  Усмонали Исмоналиев
90'  Шоҳруҳ Абдураҳмонов

Абрамов сўнгги "қалдирғоч"

"Бунёдкор" ОКМК билан 7та ўйиндан бери майдонни 3 очкосиз тарк этмоқда. Сўнгги ғалаба 2019 йилда Вадим Абрамов бошчилигида қўлга киритилган. Вадим Карленович "кончилар"ни мағлуб этган "қалдирғочлар"нинг сўнгги мураббийи бўлиб қолмоқда. Хўш, Мурод Отажонов "Бунёдкор" устози сифатидаги илк уринишида Жиззахдаги "қора" анъанага барҳам берди. Эндиги навбат ОКМК билан ҳисоб-китобгами? 

ОКМК

Суперлига. 5-тур

20/04/2019, 17:15

1
:
0
Тугади

Бунёдкор

Лутфулла Тўраев - 39'

45'
90'
31'  Акбар Тўраев
46'  Зоҳир Пиримов (Камрон Саидазимов)
66'  Миржамол Қосимов (Шаҳзодбек Нурматов)
75'  Зафар Полвонов (Жасур Ҳакимов)
85'  Бобурбек Юлдашев
90'  Жасур Ҳакимов
39'  Лутфулла Тўраев
43'  Миржаҳон Мираҳмадов
67'  Жасур Жалолиддинов (Абдулла Абдуллаев)
82'  Жавоҳир Қаҳрамонов (Улуғбек Абдуллаев)
90'  Хуршид Ғиёсов (Бобур Фарҳодов)


Эксперт фикри 

"Бунёдкор" собиқ футболчиси Анвар Ғофуров бугунги ўйин олдидан жамоаларнинг имкониятини қуйидагича баҳолади. 

— ОКМК яхши таркибга эга. Жамоадаги ҳар бир футболчи тажрибали ва ўйинни ҳал қилиши мумкин. Улар олдига юқори ўринларни эгаллашни мақсад қилган. "Бунёдкор" эса Жиззахда бошлаган ғалабали серияни давом эттиришга уриниб кўради. 

Имкониятлар: 60/40

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика