UZ

Сўнгги янгиликлар

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  0 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  4 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  2 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  27 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  16 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  301 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Превью. "Нефтчи" - "Қўқон-1912" Янгиликлар

Превью. "Нефтчи" - "Қўқон-1912"

Бугун водий дербисида "Нефтчи" ва "Қўқон-1912" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
30 октябрь 2015. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 16:00
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
 
“Нефтчи” ва “Қўқон-1912” олий лигада 19 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Нефтчи”нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. “Нефтчи” 17та ўйинда ғолиб бўлган, 2 марта дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” бу рақибни умуман мағлуб эта олмаган. Тўплар нисбатида катта устунлик “Нефтчи” томонида - 62:22. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 53 очкога эга бўлган бўлса, “Қўқон-1912” 2 очкони қўлга киритган.

“Нефтчи”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:1га тенг. Қўқонликлар ҳисобида ғалаба йўқлигини айтиб ўтдик.

Биринчи даврада Қўқондаги учрашувда “Нефтчи” зафар қучган. Дастлаб майдон эгалари вакили Нодир Қўзибоев ҳисобни очганди. Биринчи бўлимда Шукурали Пўлатов томонидан урилган гол ҳисобни тенглашишига хизмат қилган. Акмал Холматовнинг киритган тўпи “Нефтчи”га иродали ғалабани келтирганди – 2:1.

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
08.09.2003 «Нефтчи» - «Қўқон-1912»  6:2
29.06.2002 «Нефтчи» - «Қўқон-1912»  6:3
29.10.2000 «Нефтчи» - «Қўқон-1912»  4:0
06.04.1999 «Нефтчи» - «Қўқон-1912»  5:1
04.04.1998 «Нефтчи» - «Қўқон-1912»  4:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз майдонида бўлиб ўтган 9та ўйиннинг барчасида ғалабага эришган! Фарғонада ўтган охирги икки учрашувда “Нефтчи” рақиб дарвозасига 6тадан гол урган.  

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика