UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  0 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  2 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  16 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  17 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10

Превью. "Навбаҳор" - "Шўртан" Янгиликлар

Превью. "Навбаҳор" - "Шўртан"

Теглар :  НавбаҳорШўртан
Ғузорнинг "Шўртан" клуби Наманганда "Навбаҳор" клуби меҳмони бўлади.

«Навбаҳор» (Наманган) – «Шўртан» (Ғузор)
16 апрель 2016. Наманган. "Марказий" стадион. 16:30
Ҳакамлар
: В. Цейтлин (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), Ф. Ёрмуҳамедов (Тошкент), Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
 
“Шўртан” ҳамда “Навбаҳор” олий лигада 20 бора тўқнаш келишган. Шулардан 10тасида “Навбаҳор” ғолиб бўлган, 3та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Шўртан” ҳозирга қадар “Навбаҳор”ни 7 марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик водий клуби томонида - 29:27. Ўзаро ўинларда “лочинлар” 33 очкони, “оқ бўрилар” эса 24 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор”нинг “Шўртан” устидан қозонган йирик ғалабаси – 4:0га тенг. Қизиғи “Шўртан”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси ҳам 4:0 бўлиб турибди.

2015 йил Намангандаги ўйинда томошабинлар 6та гол гувоҳига айланишган. Майдон эгалари сафида Улуғбек Бақоев хет-трикка эришган, Дилшод Жабборов битта гол урган. Ғузорликлар таркибида Мурод Ражабов ва Игорь Таран ўз номларини таблога ёздириб қўйишганди – 4:2. Ғузордаги учрашувда 4та гол урилган. Биринчи бўлимда Дилшод Жабборов тўп киритиб “Навбаҳор”ни ҳисобда олдинга олиб чиққанди, танаффусдан сўнг Сухроб Бердиев ва Игорь Таран (2та) томонидан урилган голлар “Шўртан”га 3:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этганди.

Наманганда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
26.06.2015 «Навбаҳор» - «Шўртан» 4:2
20.06.2013 «Навбаҳор» - «Шўртан» 0:1
17.11.2012 «Навбаҳор» - «Шўртан» 1:1
20.03.2011 «Навбаҳор» - «Шўртан» 0:0
18.04.2010 «Навбаҳор» - «Шўртан» 4:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Водийда бўлиб ўтган ўйинларда мезбонлар 6 бор ғалаба қозонишган. 3 бора томонлар дуранг қайд этишган. Битта баҳсда эса “Шўртан” сафарда уч очко қўлга киритган.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика